Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Сентябр, 2024   |   24 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:57
Қуёш
06:16
Пешин
12:19
Аср
16:25
Шом
18:14
Хуфтон
19:27
Bismillah
27 Сентябр, 2024, 24 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳрида имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

8.02.2019   4981   1 min.
Тошкент шаҳрида имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Имом-хатиб бугун ўзига юклатилган шарафли масъулиятни қанчалик тўлақонли адо этяпти? Қандай фазилатларга эга бўляптию, қайси жиҳатларда оқсамоқда? Айниқса, шиддат билан ўзгараётган даврда дин атрофидаги мунозараларга илмий ечим, асосли жавоб бера оляптими? Бугун, 8 феврал куни Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган  имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилишида ана шу масалалар муҳокама қилинди.

Чунки диний соха эгаси ўта ҳассос омонатни тутиб турган кишидир. Унинг зиммасида бугун икки карра масъулият бор. Кишиларни ҳидоят ва маърифатга чақириш, ундан сўнг эса бу йўлда адашиб кетмаслик. Аждодлар, улуғ устозлар йўлини тутишда мустаҳкам кўприк бўла олиш. Инчунин, адашиш бугун осон бўлиб қолди. Бўлинаётган барча фирқа, тоифа ўзини нажотга бошловчи, соф исломни таълим берувчи деб эълон қилади. Бундай пайтда имом-хатиб ўз билими, илмий салоҳияти ила ҳақ билан ботилни ажратиб беради, адашган тоифа эгасига асосли раддия бера олиши билан жамиятда бирдамлик, биродарликни таъминлай олади.  Мана шундай талабга жавоб бера олганларгина бу вазифага муносиб бўладилар.

Йиғилишда билдирилган шу каби фикрлар юзасидан уламолар томонидан тегишли тавсиялар берилиб, имом-хатибларнинг мавзу бўйича таклифлари ўрганилди.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Капитан кусто хижолат бўлди

26.09.2024   3491   1 min.
Капитан кусто хижолат бўлди