Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида анъанавий тарзда ташкил этиладиган фуқаролар қабули бу сафар ҳам аҳоли вакилларининг мурожаатларини ўрганиш, муаммоларга ечим топишга қаратилди.
Жорий ҳафтадаги қабулда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов пойтахтимиздан ҳамда юртимизнинг турли шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган фуқароларнинг шахсий ва жамоавий масалалари, таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.
Қабул якунида масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, фуқаролар мурожаатларини тезкор ва адолатли ҳал этиш бўйича чоралар белгиланди. Шу билан бирга, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг фикрларини эшитиш ва ислоҳотларга жамоатчиликни фаол жалб этиш борасидаги ишлар доимий эътиборда экани таъкидланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати