Бугун, 25 январь пайшанба куни соат 19:30 да “Алҳамдулиллаҳ Ражабга етдик, Рамазонга ҳам етказ Аллоҳим” номли туркум суҳбатларнинг навбатдаги сони онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Тошкент шаҳридаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжонов Ражаб ойида қилинадиган дуо ва зикрлар ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, қориларнинг гўзал қироатларидан баҳраманд бўласиз иншааллоҳ.
Мўътабар манбаларда, Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани баён этилган. Инсон жисми ва руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билайлик. Руҳимиз ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик. Ражаб ва Шаъбон биз учун шундай имкониятлар ойларидир.
Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбат ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатиб боринг!
Youtube орқали томоша қилиш https://www.youtube.com/@Muslimuzz
Facebook орқали томоша қилиш https://www.facebook.com/muslimuzportal
Instagram орқали томоша қилиш https://www.instagram.com/muslimuzportali/
Telegram voice орқали эшитиш https://t.me/muslimuzportal?voicechat
ITV орқали томоша қилиш https://itv.uz/catalog/content/12
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.
Шарҳ: Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).
Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.