Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Феврал, 2025   |   29 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:41
Қуёш
06:59
Пешин
12:41
Аср
16:28
Шом
18:16
Хуфтон
19:28
Bismillah
28 Феврал, 2025, 29 Шаъбон, 1446

Самарқандлик имомлар таълим муассасаларида диний-маърифий суҳбатлар ўтказмоқда

22.01.2019   2677   1 min.
Самарқандлик имомлар таълим муассасаларида диний-маърифий суҳбатлар ўтказмоқда

Эртанги кунимиз эгалари бўлмиш – ёш авлодни соғлом эътиқод ва қатъиятли фикр эгалари этиб тарбиялаш, уларнинг дунёвий билимлари билан бир қаторда диний билимларини тўғри шакллантириб бориш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифага айланган. Чунки ҳозирги глобаллашув ҳамда ҳамда эътиқод ниқоби остидаги қарама-қаршиликларга тўла мураккаб давр кишини огоҳ ва маънан етук бўлишга ундайди.

Бу борадаги тарғибот тадбирларида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Вилоятда диний соха ходимлари учун "Душанба – таълим муассасалари билан ишлаш куни" деб белгиланган.

Жорий йилнинг 21 январ куни вилоятнинг Каттақўрғон, Нарпай, Ургут, Пайариқ, Иштихон, Жомбой туманларида ҳам шу кунларда мактаб ўқувчилари билан “Исломнинг илм олишнинг фазилатлари”, Интернетдаги тармоғидаги таҳдидлар, “Исломда вақтнинг қадри”, “Тинчлик-улуғ немат” каби мавзуларда суҳбатлар ўтказилди.
Ушбу учрашувлардан кўзланган асосий мақсад ўқувчи ёшларга мусаффо исломни етказиш, дунёдаги ягона нажот илму-маърифатнинг инсониятга зарурати, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, “оммавий маданият” кўринишидаги миллий ўзлигимиз, турмуш ва ҳаёт тарзимизга мутлақо зид бўлган кийиниш ва хулқ-атвор кўринишларидан қайтариш, ёшларга қаратилган турли таҳдидлар, диний ақидапарастликка йўналтирилган таълимотларидан огоҳ этишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Рамазоннинг қадами эшитилмоқда...

25.02.2025   9110   2 min.
Рамазоннинг қадами эшитилмоқда...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз(Бақара сураси, 183-оят).

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади, дедилар.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

 

Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

 

Солиҳ салафлар Аллоҳнинг китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатлар кўрилган. Баъзилари Рамазонни ўн кечасида Қуръонни хатм қилишар, баъзилар етти ва баъзилар уч кечада хатм қилишар эди.

 

Соиб ибн Язиддан ривоят қилинади: Саҳобалар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида Рамазонда йигирма ракат таровеҳ ўқишар ва унда юзлаб оятларни хатм қилишар эди. Усмон ибн Аффон даврларида қиёмда узоқ туришганидан асоларга суяниб олишар эди (Имом Байҳақий ривояти).

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: Қуръон дунё осмонига Қадр кечасида бир йўла нозил қилинди. Сўнгра, ундан кейин йигирма йил мобайнида бўлиб-бўлиб нозил қилинди, деди (Байҳақийнинг «Шуъабул иймон» асаридан).

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Садақаларнинг энг афзали Рамазонда берилган садақадир, дедилар (Имом Термизий ривояти).

 

Қатода розияллоҳу анҳу: Агар Рамазонда гуноҳларинг кечирилмаса, ундан бошқасида кечирилмайди, деб айтдилар.

 

Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўраймиз. Бизни Рамазонда зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!