Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Хоразм вилояти сафари мобайнида Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида имом-хатиблар, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар билан учрашув ўтказдилар.
Мулоқотда муфтий ҳазратлари муҳтарам Президентимиз томонларидан диний-маърифий соҳани такомиллаштириш, мўмин-мусулмонларнинг дарду ташвишларини енгиллатиш, диний саводхонлигини ошириш, имон-эътиқодини мустаҳкамлаш ва Ислом динининг эзгу таълимотларини кенг тарғиб этиш йўлидаги тарихий ишларни теран англаб, бунинг учун эртаю кеч, туну кун Ҳақ таолога шукрона келтириш, бундай кунларнинг қадрига етиш зарурлигини жонли мисоллар билан изоҳлаб бердилар.
Шунингдек, муфтий ҳазратлари ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп эканини билдириб, диёримиздаги барча мўмин-мусулмонлар жипс бўлиб яшашлари Яратган Парвардигор неъматларига муносиб шукроналик бўлишини айтиб ўтдилар.
Учрашувда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Маҳмуджон Умрзоқов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулло Абдуллаев ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
1. Кунларини бомдод намози билан ёки ундан аввалроқ бошлар эдилар.
2. Сўнгра муяссар бўлганича Қуръон оятлари тиловати ва зикрларни ўқир эдилар.
3. Илмий мутолаа ва асарлар устида ишлашга киришар эдилар.
4. Эрталабки 8 ва 9 лар орасида нонушта қилар эдилар.
5. Зуҳо намозини ўқир эдилар.
6. Нашриётдан келган (нашрга юборилган) китобларнинг қораламаларини таҳрирлаш, айрим ўринларини кўздан кечириш ишлари билан банд бўлардилар.
7. Пешин намозини ўқир эдилар.
8. Толиққан жисм ва зўриққан мияга бир соатча дам берардилар, ором олардилар.
9. Яна китобот ишларига қайтардилар. Шу билан бирга ёзишмалар, савол-жавоблар билан банд бўлардилар.
10. Келди-кетди, зиёратларни бироз камайтирардилар.
11. Шайх доимо қоғоз ва қалам олиб юрардилар.
Доктор Маҳмуд Муҳаммад Нажжор