Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Декабр, 2024   |   23 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:47
Пешин
12:28
Аср
15:18
Шом
17:02
Хуфтон
18:22
Bismillah
24 Декабр, 2024, 23 Жумадул сони, 1446

Имом-хатиблар ва талаба-ёшлар билан учрашув

16.01.2019   3170   1 min.
Имом-хатиблар ва талаба-ёшлар билан учрашув

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Хоразм вилояти сафари мобайнида Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида имом-хатиблар, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар билан учрашув ўтказдилар.
Мулоқотда муфтий ҳазратлари муҳтарам Президентимиз томонларидан диний-маърифий соҳани такомиллаштириш, мўмин-мусулмонларнинг дарду ташвишларини енгиллатиш, диний саводхонлигини ошириш, имон-эътиқодини мустаҳкамлаш ва Ислом динининг эзгу таълимотларини кенг тарғиб этиш йўлидаги тарихий ишларни теран англаб, бунинг учун эртаю кеч, туну кун Ҳақ таолога шукрона келтириш, бундай кунларнинг қадрига етиш зарурлигини жонли мисоллар билан изоҳлаб бердилар.
Шунингдек, муфтий ҳазратлари ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп эканини билдириб, диёримиздаги барча мўмин-мусулмонлар жипс бўлиб яшашлари Яратган Парвардигор неъматларига муносиб шукроналик бўлишини айтиб ўтдилар.
Учрашувда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Маҳмуджон Умрзоқов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулло Абдуллаев ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш бўйича билимлар бойитилди

24.12.2024   1701   1 min.
Ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш бўйича билимлар бойитилди

Шу йил 23 декабрь куни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳар ва вилоятлар вакилликларининг ҳуқуқшунослари, кадрлар масалалари бўйича мутахассислари учун онлайн семинар-тренинг ўтказилди. 

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кадрлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Ҳуқуқшунослик бўлими мудири в.б. Жаҳонгир Хотамов ва Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш бўйича нутқ қилдилар. Жумладан, диний ташкилотлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини барча масъул ходимларга етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам равишда ошириб бориш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ижрочиларга тўлиқ етказиш, меҳнат қонунчилигига оид ҳужжатларни тўғри юритиш ва масъул ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, диний соҳа ходимларини қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиб бориш, кадрлар фаолиятига оид буйруқларни тўғри расмийлаштириш, ҳужжатлар алмашинувини тўлиқ тизимлаштириш, рўйхатдан ўтказувчи ташкилотларга ўз вақтида ҳисобот тақдим этиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш каби масалаларга ҳам урғу қаратилди. 

Йиғилишда мутахассислар томонидан берилган саволларга масъуллар жавоб бериш баробарида келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш бўйича билимлар бойитилди Ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш бўйича билимлар бойитилди Ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш бўйича билимлар бойитилди Ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш бўйича билимлар бойитилди Ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш бўйича билимлар бойитилди Ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш бўйича билимлар бойитилди
Ўзбекистон янгиликлари