Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Март, 2025   |   13 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:20
Қуёш
06:38
Пешин
12:37
Аср
16:41
Шом
18:30
Хуфтон
19:43
Bismillah
13 Март, 2025, 13 Рамазон, 1446

Фарзанд тарбияси ҳақидаги ажиб бир ҳикоя

10.01.2019   3987   2 min.
Фарзанд тарбияси ҳақидаги ажиб бир ҳикоя

Кунларнинг бирида дўстимнинг уйига меҳмон бўлиб бордим, суҳбат қуриб ўтирган эдик чамаси тўрт ёшлик боласи келиб унинг бўйнига осилиб, ота бугун биз жаннатда бир қаср қурмадикку деди. Мен хато эшитдим деб ўйладим. У яна шу гапини такрорлади. Қолган фарзандлари келиб укалари айтган гапни такрорлашди. Шунда мен хайратда қолдим ва кузаттим. Дўстим менга фарзандаларим билан қандай қилиб жаннатда қаср қуришимизни кўришни хоҳлайсанми деди. Мен эса албатта хоҳлайман дедим. Шунда улар жамланиб ўтиришдида, Ихлос сурасини 10 марта ўқишди. Тугагач фарзандлар алҳамдулиллаҳ бугун биз жаннатда бир қаср қурдик деб хурсанд бўлишди.

Сўнг дўстим фарзандларидан у қасрда нима бўлишини хоҳлайсизлар деб сўради. Болалар бизни хурсанд қиладиган кўп нарсалар бўлишлигини хоҳлаймиз дедилар. Дўстим уларга “Ла ҳавла вала қуввата иллаа биллаҳ” ни айтди, улар ҳам бу дуони такрорлашди.

Дўстим яна болаларига савол берди. Қиёматда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни ва узотнинг ҳавзларидан сув ичишни хоҳлайсизларми? деди. Улар ҳа дейишди. Шунда дўстим уларга ташаҳҳуддан кейин ўқиладиган “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад ва алаа аали Муҳаммад” ни ўқиб берди, фарзандалари эса такрорлашди.

Сўнг болалар хурсанд бўлиб, бири дарс қилишга, бири ўйинини давом эттиришга яна бири ишини тугатиш учун тарқалдилар.

Мен эса дўстимнинг фарзандларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини бу шаклда ўргатганлигидан жуда хайратланиб, мен ҳам фарзандларимга шу шаклда ўргатсам бўлар экан дея, уйга қайтдим.

Азиз дўстим сизнинг ҳам бу тарбия шаклини азиз фарзандаларингизга ўргатиш имконингиз бор.

 

Тошкент шаҳаридаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом хатиби Абдурахманов Яхё

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Саҳарлик қилинглар!

11.03.2025   1652   2 min.
Саҳарлик қилинглар!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Рўза тутиш учун саҳарликка туриш мустаҳаб амал эканлигига бутун уммат ижмоъ қилган. Уни тарк қилган гуноҳкор бўлиб қолмайди, албатта.

Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар:

تسحروا فانّ السحور بركة

«Саҳарлик қилинглар! Зеро, шак йўқки, саҳарлик баракадир!».

Миқдом ибн Маъдикараба розияллоҳу анҳу ривоятида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу саҳарликни ўзингизга лозим тутинглар! Зеро, бу муборак озиқдир», дедилар.

Имом Насоий ривоят қилган.

Бараканинг сабаби рўзадор қувватли бўлади, хурсанд бўлади, рўза тутиши осон бўлади. Боз устига, охиратдаги савоби ҳам бор.

Шунинг учун саҳарлик қилиш керак. У озгина таом, гарчи бир қултум сув бўлса ҳам кифоя қилади.


Имом Аҳмад Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:

السحور بركة فلا تدعوه ولو ان يجرع احدكم جرعة ماء فانّ الله وملائكته يصلون على المتسحرين

«Саҳарлик баракадир. Шунинг учун, ҳеч бирингиз уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга саловот айтурлар».

Саҳарлик қилишнинг вақти тун ярмидан бошлаб то тонг отгунгачадир. Лекин, кечиктириб саҳарлик қилиш авлодир. Яъни, тонг отишидан сал олдин саҳарлик тугатилиши яхшироқ.

 

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтадилар: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилар эдик. Сўнг намозга турар эдик. «Икковининг ораси қанча вақт эди?» – деб сўралди.

У: «Эллик оят ўқиш миқдорича эди», деди. 

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

 

Тобеинлардан Амр ибн Маймунадан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари одамлар ичида ифторга энг шошадигани, саҳарликни энг кечиктирадигани бўлган эканлар.

Имом Байҳақий ривоят қилган.

Аммо, шуни билмоқ керакки, саҳарликни кечиктирганда, агар тонг отиб кетди, деган гумон бўладиган бўлса, унда еб-ичиб ўтириш макруҳ бўлади. Тонг отгани аниқ бўлганда ейиш эса, рўзани бузади.