Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Май, 2025   |   16 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:31
Қуёш
05:05
Пешин
12:24
Аср
17:24
Шом
19:37
Хуфтон
21:05
Bismillah
14 Май, 2025, 16 Зулқаъда, 1446

Инсониятнинг ижтимоий тармоқдан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан ошди

25.07.2023   892   1 min.
Инсониятнинг ижтимоий тармоқдан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан ошди

Ер юзи бўйлаб, қарийб, беш миллиард киши ёки сайёрамиз аҳолисининг 60 фоизи ижтимоий тармоқдан фойдаланмоқда. Бу “Kepios” рақамли консалтинг фирмаси ўтказган тадқиқот натижасида маълум бўлди.

Хулоса қилинишича, 2022 йил тармоқдан фойдаланган одамлар сони 3,7 фоиз кўпайган ва жами интернет аудиторияси (5,19 миллиард киши) билан тенглашган. Одамларнинг ижтимоий тармоқда ўтказаётган вақти ҳам ошиб, кунига ўртача 2 соат 26 дақиқага етган.

Ижтимоий тармоқда энг фаол қатлам 16-24 ёш орасидаги хотин-қизлар экан, энг суст қатлам эса 55-64 ёшли эркаклар бўлиб чиқди. Фойдаланувчилар, асосан, еттита платформага қўшилган, уларнинг энг оммабопи “WhatsApp”, “Instagram” ва “Facebook”. Шунингдек, ижтимоий тармоқда вақт ўтказиш минтақаларда фарқланади. Масалан, Шарқий ва Марказий Африкада ҳар 11 кишининг, атиги, бир нафари ижтимоий тармоқдан фойдаланса, Ҳиндистонда бундайлар ҳар уч кишидан бирини ташкил этади.

ЎзА

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди

12.05.2025   3688   1 min.
Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 10 май куни Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида Қўрғонтепа туманидаги “Юнус Али Охунд” жоме масжидида вилоятнинг шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари, отинойилар ва ҳожилар иштирокида Қўрғонтепа тумани хамда Хонобод шаҳрида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатибларининг фаодият самарадорлигини ошириш юзасидан сайёр семинар йиғилиши ўтказилди.

Даставвал семинар иштирокчилари бўлган шаҳар-туман бош имом-хатиблар, отинойилар томонидан ўзларига бириктирилган хонадонларга кириб, аҳоли билан юзма-юз кўришиб, уларга маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди. Сўнг эса шаҳар-туман бош имом-хатиблари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо этиб, намозга келган жамоатга маърифий суҳбатлар қилиб бердилар.

Семинар йиғилишида эса нотиқлар томонидан Қўрғонтепа тумани хамда Хонобод шаҳридаги масжидларнинг фаолияти ҳақида кенг маълумотлар берилиб, туманида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлиги ошириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, тумандаги Масжид имом-хатиблик фаолиятида намунали ва фаол мехнат қилаётган имом-хатиб вилоят бош имом-хатибининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари