Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Мовароуннаҳр” нашриёти бугунги кунда юртимиз мусулмонлари эътиборига ҳар йили 2 миллиондан ортиқ ададдаги газета ва журнал маҳсулотларини тақдим этиб келмоқда. Юртимиз ва жаҳонда юз бераётган хабар ва янгиликлар, диний ҳамда маърифий мавзудаги мақолалар фуқароларимиз томонидан севиб мутолаа қилинмоқда.
2019 йилда “Мовароуннаҳр” нашриёти фаолиятини тубдан ривожлантириш, замонавий талабларга мос келадиган технологиялар асосида чоп этишни таъминлаш мақсадида нашриёт томонидан тадбиркорлар ўртасида тендер лойиҳасини эълон қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг нашрлари - “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасини 2019 йилда жаҳон стандартларига мувофиқ, замонавий усулда арзон ва сифатли чоп этиш имкониятига эга бўлган босмахоналарни ҳамкорлик қилишга таклиф этади.
Тендер 2019 йил 10 январь куни соат 10:00 да “Мовароуннаҳр” нашриётида ўтказилади. Тендерда иштирок этишни истаган томонлар қуйидаги телефон рақамлари билан боғланишлари талаб этилади.
Мурожаат учун телефон: +99871-227-34-30; +99871-240-08-23
Тендер иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:
1. “Ҳидоят” журнали.
Бичими – 60х84 1/8;
Муқоваси – Мел. (150 гр), 4+4;
Ҳажми – 32 бет;
Матн – офсет қоғоз (70 гр),4+4.
Адади – 100 000 (бир юз минг) дона.
Чоп этиш муддати – 5 (беш) кун.
Эслатма: Журнал ҳар ойда 100 000 (бир юз минг), бир йилда жами 1200 000 (бир миллион икки юз минг ) нусхада чоп этилади.
2. “Мўминалар” журнали.
Бичими – 60х84 1/8;
Муқоваси – Мел. (130-150 гр), 4+4;
Ҳажми – 32 бет;
Матн – офсет қоғоз (70 гр),4+4.
Адади – 50 000 (эллик минг) дона.
Чоп этиш муддати – 5 (беш) кун.
Эслатма: Журнал ҳар чоракда 50 000 (эллик минг), бир йилда жами 200 000 (икки юз минг ) нусхада чоп этилади.
3. “Ислом нури” газетаси
Бичими – 60х84 1/8;
Ҳажми – 16 бет;
Матн – 4+4, офсет қоғоз (65-70 гр,);
Адади – 40 000 (қирқ минг) дона.
Чоп этиш муддати – 3 (уч) кун.
Эслатма: Газета ҳар ойда 2 марта 40 000 (қирқ минг), бир йилда жами 960 000 (тўққиз юз олтмиш минг ) нусхада чоп этилади.
Шу йил 3-7 январь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 237 нафар педагог-ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Ўқув-машғулотлари махсус режа ва дарс жадвали асосида бўлиб ўтди. Дарслар замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол услублар ёрдамида ўтилди. Унга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармалари, юртимиздаги етакчи олий таълим муассасаларидан маърузачилар таклиф қилинди.
Малака ошириш давомида педагог-ўқитувчиларнинг давлат ва дин муносабатлари, ўқув жараёнида педагогик технологиялардан унумли фойдаланишда билим ва кўникмаларини юксалтириш, талабалар орасида мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур ўқув-машғулотларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар тақдим этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати