Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Декабр, 2024   |   29 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:48
Пешин
12:30
Аср
15:21
Шом
17:05
Хуфтон
18:25
Bismillah
29 Декабр, 2024, 29 Жумадул сони, 1446

Диққат танлов: “Мовароуннаҳр” нашриёти янги логотип учун танлов эълон қилади!

5.01.2019   3165   1 min.
Диққат танлов: “Мовароуннаҳр” нашриёти янги логотип учун танлов эълон қилади!

Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриётига янги логотип ясаш бўйича профессионал реклама компаниялари, агентликлар ва жисмоний шахслар ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин.↓

Танловга ижодий иш  юбориш тартиби:

  1. Ўзингиз ясаган логотип лойиҳасининг нашриёт йўналишига ва диний мазмунга мос бўлишига эътибор қаратинг.
  2. Логотип лойиҳаси жойланган файл ҳамда сизга боғланиш маълумотларини m-nashr@mail.ru   ёки қуйидаги манзилга жўнатинг: Ўзбекистон Республикаси, 100002, Тошкент шаҳри, Зарқайнар 18-берк кўча, 47 а-уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 227-34-30.

Ижодий ишларни ўрганиш мезонлари:

Танловга юборилган логотип лойиҳаларини “Мовароуннаҳр” нашриёти таркибида тузилган ҳайъат қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:

– нашриёт йўналиши, диний адабиётлар мазмунини акс эттириши;

–“Мовароуннаҳр” нашриёти номи тасвирланиши;

– логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;

– логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулотлар ва корпоратив совғаларга мослашувчан кўринишда бўлиши;

Ҳайъат энг яхши ишларни танлаб олади ва интернет фойдаланувчилари орасида очиқ овозга қўяди. Ғолиб овозга қўйиш натижалари ҳамда танлов ҳайъатининг якуний хулосаси асосида аниқланиб, унинг номи нашрларимизда ва нашриёт сайтида эълон қилинади.

Танлов ғолиби “Мовароуннаҳр” нашриётининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади!

Танлов натижаси 2019 йил январь ойи охирларида эълон қилинади.

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Келинликка номзод шахснинг ҳуқуқ ва одоблари

26.12.2024   2172   3 min.
Келинликка номзод шахснинг ҳуқуқ ва одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келинликка номзод шахснинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари ва одоблари мавжуд.

1. Келинликка номзод шахс ўзини хушрўй кўрсатиш учун зийнатланишга ҳақли.

Уламоларимиз бунга мисол қилиб, Субайҳа бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг ҳадисини келтиришади. Унда «Қачонки нифосдан покланганда, совчилар учун зийнатланди» деган жумла бор. Бошқа бир ривоятда: «...сурма суртиб, хино қўйиб тайёрланди», дейилган.

2. Келинликка номзод шахс куёвликка номзодни кўришга ҳақли.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Муғийра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги: «Унга назар сол, чунки бундай қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир», деганлари келинликка номзодга ҳам тегишли.

3. Келинликка номзод шахс куёвликка номзод билан суҳбатлашишга ҳақли. Бу – табиий ҳолат. Кўришгандан кейин, оила қуриш нияти бўлгандан кейин, ўртада суҳбат бўлиши турган гап.

4. Келинликка номзод шахс муайян эркакни ёқтириш ва унга никоҳланиш истагини билдиришга ҳақли.

قَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ وَلَدَتْ سُبَيْعَةُ الْأَسْلَمِيَّةُ بَعْدَ وَفَاةِ زَوْجِهَا بِنِصْفِ شَهْرٍ، فَخَطَبَهَا رَجُلَانِ أَحَدُهُمَا شَابٌّ وَالْآخَرُ كَهْلٌ، فَحَطَّتْ إِلَى الشَّابِّ، فَقَالَ الشَّيْخُ: لَمْ تَحِلِّي بَعْدُ، وَكَانَ أَهْلُهَا غَيَبًا وَرَجَا إِذَا جَاءَ أَهْلُهَا أَنْ يُؤْثِرُوهُ بِهَا، فَجَاءَتْ رَسُولَ اللهِ r، فَقَالَ: قَدْ حَلَلْتِ فَانْكِحِي مَنْ شِئْتِ. رَوَاهُ مَالِكٌ.

«Умму Салама айтадилар:

«Субайҳа Асламия эрининг вафотидан ярим ой ўтиб туғди. Унга икки киши совчи қўйди. Улардан бири ёш, бошқаси қари эди. У ёшига мойил бўлди. Чол: «Ҳали ҳалол бўлганинг йўқ», – деди. Аёлнинг аҳли ғойиб эди. Чол аёлнинг аҳли келганда уни ўзига беришларидан умидвор бўлди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Бас, у зот: «Сен ҳалол бўлдинг. Кимни истасанг, ўшанга никоҳлан», дедилар» (Молик ривоят қилган).


Икки тараф риоя қилиши лозим нарсалар

Келинлик ва куёвликка номзодлар никоҳдан олдинги учрашув ва бошқа муносабатларда риоя қилишлари лозим бўлган нарсалар қуйидагилардан иборат:

1. Икковлари бир-бирларига номаҳрам эканликларини унутмасликлари зарур.

Чунки асли маҳрам бўлмаган икки жинсдаги шахснинг никоҳдан бошқа нарса маҳрам қила олмайди, жумладан, совчилик қилиш ва унаштириш ҳам.

2. Икковлари учрашмоқчи бўлсалар, фақат маҳрамларининг иштирокида учрашишлари шарт.

3. Икковлари учрашганда қўл бериб кўришишлари мутлақо мумкин эмас.

4. Никоҳдан олдин икковлари холи қолишлари мутлақо мумкин эмас.

"Бахтиёр оила" китобидан

Мақолалар