Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барчага раҳматликларини ифода этган мана бу воқеага эътибор берайлик.
Мунофиқларнинг раиси Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ўлганда, у зот унинг жанозасига бормоқчи бўлганлар.
Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу келиб, «Мунофиқларнинг раисига жаноза ўқийсизми, эй Расулуллоҳ?» деб, йўлларини тўсганларида, севикли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга (Қуръонда мунофиқлар ҳақига истиғфор айтиш-айтмаслик борасида) ихтиёр берилди. Мен истиғфор айтишни танладим. Агар улар учун етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтсам-у, Аллоҳ уларни кечиришини билганимда, кўпроқ айтган бўлардим. Шунинг учун йўлимни бўшатиб қўй, эй Умар!» деганлар.
Нозимжон Иминжонов тайёрлади
Cавол: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.