Шу йил 23 июль, сешанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қўқон шаҳридаги "Дегрезлик" масжидида жамоат билан хуфтон намозини адо қиладилар.
Хуфтон намозидан аввал Муфтий ҳазратлари мухлис халқимизга маърифий ва мазмунли суҳбат қилиб берадилар, Иншааллоҳ.
Мўмин-мусулмонларимизни ушбу маърифий суҳбатга таклиф этамиз.
Масжид манзили https://maps.app.goo.gl/hxTxkuraKkyRauoS9
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шу йилнинг 25-26-июль кунлари Қозон шаҳрида “Маънавий ипак йўли: Евроосиё маконида анъанавий қадриятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон диний соҳа мутасаддилари қатори Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов иштирок этди.
Муҳаммадолим домла ўз чиқишида сўнгги йилларда юртимизда диний соҳа амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар билан ишлаш, диний таълимни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маъруза қилди. Бундай ўзгаришлар анжуман қатнашчилари томонидан юқори баҳоланиб, эътироф этилди.
Анжуман давомида «Катта Евроосиё халқлари: кундалик диний ҳаётнинг замонавий этнографик тадқиқотлари», «Қуръоннинг замонавий ислом маданияти ва таълимда акс этиш шакллари» каби мавзулар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати