Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Ноябр, 2024   |   16 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:52
Қуёш
07:14
Пешин
12:13
Аср
15:21
Шом
17:05
Хуфтон
18:22
Bismillah
17 Ноябр, 2024, 16 Жумадул аввал, 1446

Нишонга урилган гаплар: “Бирор инсонга фойданг тегмаса, ҳеч бўлмаса зараринг ҳам тегмасин”

26.12.2018   3230   2 min.
Нишонга урилган гаплар: “Бирор инсонга фойданг тегмаса, ҳеч бўлмаса зараринг ҳам тегмасин”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

*****

Технология ҳамма нарсани қора (балчиққа) белашидан олдин болалигимни ўтказганимга хурсандман.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Миянгдан фойдалан! Ахир у текин-ку!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Эски дўстингни тарк этма. Чунки янги дўст у каби бўлмаслиги мумкин.

Сулаймон Ҳаким

*****

Олийжаноблик – бирорта инсон сени кўрмай турган пайтда ишингни пухта, саҳиҳ қилиб бажаришингдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Одамлар билан бўладиган алоқам дарахт баргларига ўхшайди.

(Дарахт  шохи, барги дарахтда қолса, униб-ўсади, дарахтга фойдаси тегади, узилиб ерга тушгани эса ҳеч қачон дарахтга келиб қайтадан ёпишмайди.) Ёнимда қолган инсоннинг фойдаси тегади. Ёнимдан кетгани қайтиб келмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бошингдан қийин кунларни ўтказаётганингда, “Ишларингга биз эътибор берамиз, ёнингдамиз” деган одамларнинг қандайлигини билиб оласан.

“Сукутдаги садолар”

*****

Баъзи инсонлар кўнглимизда “Келгусида уларга ўхшаганлардан қандай четланишимиз борасида” тажриба қолдирадилар. 

“Сукутдаги садолар”

*****

Бирор нарсага нисбатан «Синиб қолмасмикин!» деган қўрқув билан керагидан ортиқ хавотир бўлишинг сенинг синишингга, уни эса бутун қолишига сабаб бўлади.

(Бу хавотир сени ич-ичингдан кемиради. Ўша нарсага ёки инсонга ҳеч нарса бўлмаслиги мумкин, аммо сен ўйлайвериб, хавотирланавериб адо бўласан дейилмоқчи.)

*****

  • Бирор инсонга фойданг тегмаса, ҳеч бўлмаса зараринг ҳам тегмасин!
  • Бирор инсонни хурсанд қилолмасанг, ҳеч бўлмаса хафа ҳам қилма!
  • Бирор инсон ҳақида яхши сўз айтолмасанг, ҳеч бўлмаса ёмон сўз ҳам айтма!
  • Бировнинг ютуғидан хурсанд бўлолмасанг, ҳеч бўлмаса ҳасад ҳам қилма!

«Ўзингни тузат» саҳифасидан

*****

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Видеолар

Ҳанафийлик мўътадил мазҳаб

14.11.2024   1580   6 min.

Хайруллоҳ домла Абдуллаев

Хоразм вилояти бош имом-хатиби

ВИДЕО