Иордания ва унинг пойтахти бўлган Амман шаҳрида бугунги кунда "Яшил энергия" тизимига ўтиш борасидаги ислоҳатлар олиб борилмоқда. Амман шаҳрини 2050 йилга қадар "углероддан ҳоли" ҳудудга айлантиришни мақсад қилган.
Ушбу мақсадга эришиш йўлида барча углеродли чиқиндилар бартараф этилиши керак. Маълумотларга қараганда, Иорданиядаги 6 мингдан ортиқ масжидлар энергияга бўлган эҳтиёжларининг деярли юз фоизини қайта ишланадиган энергия манбаалари ҳисобига қондирадилар.
Муқобил энергия манбааларига ўтгани натижасида ушбу Иордания масжидлари эелектр энергиясидан сезиларли даражада тежашмоқда ва бундан ташқари ижтимоий ҳолатни ўзгаришига ҳам сабаб бўлишмоқда.
Иордания масжидларининг қайта тикланувчи энергия манбааларига ўтиш жараёни 2014 йилда бошланган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами юртимизда миллий ғурур ва фидойилик рамзи сифатида алоҳида ўрин тутади. Бу кун Ватан ҳимояси йўлида ҳалоллик ва жасурлик кўрсатган барча фуқароларни қадрлаш, уларнинг ҳиссасини эътироф этиш кунидир.
Ватан ҳимоячилари нафақат ҳарбийлар, балки мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган барча инсонлардир. Улар соғлом, барқарор жамият қуриш йўлида фаолият олиб бораётган, эртанги куннинг тинчлиги учун меҳнат қилаётган ва бошқаларга намуна бўлаётган кишилардир.
Ҳар бир киши ватанпарварликни ўз оиласидан, маҳалласидан бошлаши лозим. Отинойилар, устозлар ва зиёлилар ёш авлодга Ватанга бўлган муҳаббатни, уни ҳимоя қилиш масъулиятини ёшликдан ўргатмоғи керак. Чунки келажак авлоднинг маънавияти ва иродаси Ватан мустақиллигини янада мустаҳкамлайди.
Бугунги кунда ёшлар ҳарбий билимлар билан бирга ахлоқий ва маънавий тарбияга ҳам катта аҳамият бериши керак. Шу йўл билан улар Ватанга фидойилик билан хизмат қилишга тайёр, шижоатли ва баркамол шахслар бўлиб етишади.
14 январь куни нафақат байрам, балки Ватанга садоқат ва масъулиятни эслатувчи муҳим сана бўлиб, ҳар биримизга миллий ифтихор ҳиссини уйғотади. Тинчликнинг қадрини билиш, уни асраш ва келажак авлодга соғлом юрт қолдириш барчамиз учун муқаддас бурчдир.
Ризвон Баҳрамова,
Бухоро вилояти бош имом-хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси