АОКАда ўтказилган брифингда “Вақф” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иринчи ярим йиллигида амалга оширилган хайрия ишлари ҳақида маълумот берди:
2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида фонд томонидан хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 16 659 713 130 сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланди.
Шу жумладан:
1.Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш мақсадида “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” ўқув курслари дарс хоналарига 11 дона смарт доска учун – 187 000 000 сўм;
2. Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда техник ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 2 393 163 130 сўм;
3. Диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган 141 нафар талабаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва тўлов-шартномалари учун - 745 635 000 сўм;
4. Масжидлар ва зиёратгоҳларнинг ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 130 000 000 сўм;
5. Юртимизда фаолият олиб бораётган 2119 нафар имом-хатибларнинг ҳар бирига бир марталик 5 000 000 сўмдан жами 10 595 000 000 сўм, 192 нафар отинойларнинг ҳар бирига 3 000 000 сўмдан жами 576 000 000 сўм;
6. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 1 195 915 000 сўм, шундан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 407 900 000 сўм;
7. Турли хайрия тадбирлари учун – 216 000 000 сўм;
8. Вилоят вакилликларининг маъмурий ҳаражатлари учун берилган моддий ёрдам – 70 000 000 сўм миқдоридаги маблағлар сарфланди.
Бундан ташқари, “Қурбон ҳайити – 2023” тадбири доирасида 471 000 000 сўм қийматидаги гўшт ва Саудия Арабистони томонидан тақдим этилган 25 тонна ҳурмолар байрам совғаси сифатида ҳақдорларга етказилди.
Шунингдек ўтган 6 ой давомида мамлакатмизнинг ичимлик суви танқис бўлган турли ҳудудларидаги аҳолини тоза ичимлик билан таъминлаш мақсадида “Вақф сувлари” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги қудуқ учун 80 000 000 сўм фонд ҳисобидан сарфланган бўлса, ҳомийларни жалб қилган ҳолда 3 та артезиан қудуғи қазиб ишга туширилди. Яна 3 та ҳудудда қазиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси таниқли уламо Абдуқаҳҳор Ғаффоров (Шоший)нинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Маълумот ўрнида Абдуқаҳҳор Шоший 1939 йили Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати Имом" даҳасида туғилганлар. 1956-1960 йиллари Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида, 1965-1969 йиллари Мисрдаги “Ал-Азҳар” дорилфунунида ўқиганлар. Сўнг Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси халқаро бўлими мудири, “Мир Араб” мадрасаси директори, Тошкент Ислом олий маъҳади ректори вазифаларида ишлаганлар. “Ислом ақидаси”, “Ислом арконлари”, “Қуръоний ҳикоялар” каби ўнлаб китоблар муаллифи ва таржимонлари саналади.
Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси