Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
*****
Киши Қуръонни холис Аллоҳнинг розилигини, карамли юзини истаб, қалбидан тиловат қилса, уни тинглаётганлар бу тиловатдан таъсирланадилар.
Шайх Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳуллоҳ
*****
Донишманд қўли билан Ойга ишора қилганда, жоҳил бармоққа қарайди.
“Тарих мухрлаган сўзлар”
*****
Заковатли, ақлли инсонларни раҳбар қилиб тайинлансаю, уларга қиладиган ишларини биз ёзиб берсак, бу мантиқсизликдир. Биз уларни бизга нима иш қилишимизни айтиб, йўл-йўриқ кўрсатиб туришлари учун раҳбарликка тайинлаганмиз.
“Тарих мухрлаган сўзлар”
*****
Жоҳиллар ва аҳмоқлар ўзлари тушуна олмаган нарсаларнинг устидан куладилар.
Пифагор
*****
Тўқнашувлар икки хил бўлади:
Аббос Маҳмуд Аққод
*****
Агар бир лаҳзалик ғазабингни боса олсанг, ўзингни юз кунлик надоматдан қутқарган бўласан.
“Тарих мухрлаган сўзлар”
*****
Ҳаётдаги муваффақиятсизлик сабабларидан бири – ҳамманинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан оввора деб ўйлашингдир. Унутма, кўпчиликка сенинг қизиғинг йўқ.
“Тарих мухрлаган сўзлар”
*****
Яхши инсон бўлганинг учун ҳаммадан сенга адолат ила муомала қилишини кутишинг худди “Гўшт емайдиган вегетариан бўлганим учун ҳўкиз менга ҳужум қилмайди” деб ўйлашингга ўхшайди.
“Тарих мухрлаган сўзлар”
*****
Ҳар куни тонгда асло ғазабланмайман деб қарор қиламан. Кунимни бир муддат тинч ўтказаман. Кейин баъзи аҳмоқларга йўлиқиб қоламан. Улар эса менинг қароримни амри маҳол ишга айлантириб ташлашади.
“Тарих мухрлаган сўзлар”
*****
Ёлғонни фош этишнинг энг афзал қурилмаси – кунлардир.
“Тарих мухрлаган сўзлар”
*****
Муваффақиятли бўлмоқчи бўлсанг, битта қоидани ҳурмат қилишинг керак. Бу қоида: ЎЗИНГНИ АЛДАМА!
“Тарих мухрлаган сўзлар”
*****
Хатоларнинг энг оғири – ўзингни хатолардан пок деб билмоғингдир.
Томас Карлайл
*****
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Эй бандаларим, тун-у кун гуноҳ иш қилсангиз ҳам Мен барча гуноҳларни кечириб юбораман. Мендан мағфират сўранг, мағфират қиламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Аллоҳ таоло Ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилган: "Иззатим ва Жалолимга қасамки, Агар бандам тунда тавба қилса қабул қиламан, кундузи тавба қилса ҳам қабул қиламан. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашман. Агар бандам Мен томон бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Бандам мен томонга юриб келса, Мен унга югуриб бораман. Истиғфор айтса, кечираман. Айбларини беркитишимни истаса, яшираман. Тавба қилса, тавбасини қабул қиламан. Ким Мен учун бир нарсани тарк этса, унинг эвазига ундан афзалини бераман. Ким Менинг куч-қудратим билан ҳаракат қилса, унга темирни ҳам юшмоқ қилиб қўяман. Агар Мен истаган нарсани истаса, Мен ҳам у истаган нарсани истайман. Мени зикр қилувчилар Мен яхши кўрганларимдир. Менга шукр қилувчилар Мен уларга зиёда қилиб берувчиларимдир. Менга итоатсизлик қилганларни ҳам Раҳматимдан ноумид қўймайман. Агар тавба қилсалар, Мен уларнинг Ҳабибидирман. Агар тавба қилмасалар, Мен уларнинг Табибидирман. Мен тавба қилувчиларни, доимо покланиб юрувчиларни яхши кўраман. Уларни гуноҳ ва маъсиятлардан поклаш учун мусибатлар билан синайман. Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар ёки ундан ҳам зиёда қилиб яхшиликлар бераман. Борди-ю ким бир гуноҳ иш қилса, ўша ёмон иши учун бир жазо бераман ёки кечиб юбораман. Бандаларимга онанинг фарзандига бўлган меҳр-шафқатидан ҳам кўра меҳрибонроқман".
Юрак уриб турар, ҳаёт давом этар экан тавба қилишга шошилайлик.
Тавба – Аллоҳнинг раҳматидир. Аллоҳ Ўзига истиғфор этишга амр қилибдики, демак албатта, бизни мағфират этади.
Дуоларимизни қабул этади, шунинг учун Ўзига дуо қилишга буюрган.Бандам ҳузуримга Ер юзини гуноҳга тўлдириб келса ҳам унинг гуноҳларини кечиб юбораман.
Даврон НУРМУҲАММАД