Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт вақтларида асло вужудга келмаган, аммо келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган, халқлар ва миллатлар бирлиги ҳамда осойишталигига таҳдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида огоҳлантирган эдилар: “Умматимдан қайси бири умматимга карши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фаркига бормаса, мўминга зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!” (Муслим ривояти).
Динимиз душманлари диннинг асл моҳиятини бузиб кўрсатиш, ундан ўз манфаатлари ва қабиҳ режалари йулида фойдаланишга уринишлари дунёда авж оляпти. Бу ғаразли ҳаракатлар таъсиридан минтақамиз ҳам четда қолаётгани йуқ. Кейинги пайтларда айрим диний сиёсий ва экстремистик кучлар динни сиёсийлаштиришга, шу йул билан одамлар хусусан ёшлар онгига таъсир ўтказишга зўр бериб интилаётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Бу ҳаракатлар эса Исломнинг инсонпарваплик ғояларини обрўсизлантиришга сабаб бўлмоқда. Ислом дини зўравонлик қон тўкиш ёки бузғунчиликка тарғиб қилмаслиги, аксинча, бу дин тинчлик, инсонпарварлик, кенгбағирлик, эзгулик дини эканини яхши тушинмоқ лозим. Бугунги кунда одамларимизга соф диний манбалар асосида ташқи кучларнинг дин омилидан манфаатлари йулида фойдаланиш учун олиб бораётган ҳаракатларини мохиятини очиб бериш керак. Мана шу жиҳатдан олиб қарайдиган булсак, имон ва куфр масаласи ҳам Исломдаги энг нозик, аҳамиятли масалалардандир. Бир инсонинг мусулмонлик даъвосида ростгуй экани ёлғиз Парвардигоргагина аён. Шунинг учун ҳам ўтмишдаги буюк алломаларимиз, мутафаккирлармиз ўзларича фараз қилишдан сақланишган, муайян бир шахсни кофирга ҳукм қилиш борасида жуда эҳтиёткор бўлган. Бугунги кунга келиб куфр масаласида ўта журатли бўлиб кетди энг ачинарлиси ҳали. Исломни чуқур ўрганмаган, етарли билим олмаган баъзи ёшларимиз уларга кўр кўрона эргашиб, залолат ва жоҳиллик йулига кириб кетиши инсонни ўйлантиради.
Аллоҳ таоло ўз бандаларини сўзларнинг энг гўзалига фойдалисига эргашишга чақиради «бас (эй Мухаммад)Менинг шундай бандаларимга хушхабар берингки, улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир.»(зумар сураси 17-18оятлар) .
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайхиссаломдан ривоят килинган ҳадисларда ҳам инсонлар яхши амаллар қилишга, ёмонликлардан қочишга чақирилади. «Мусулмон ким?- унинг қўлидан ва тилидан ҳеч ким зиён кўрмаган киши . Мўъмин ким? — бошқаларнинг моли ва жонига тажоввуз этмайдиган киши. Муҳожир ким?— гуноҳ ва маъсиятларни тарк этган киши. Аллоҳ йулида мужоҳид ким?— нафсига қарши курашишга киришган киши »
Мана бизга Ислом нимани ўргатаяпти. Бирор шахс ёки бутун бошли жамиятни кофирга чиқариш ўта қалтис иш бўлиб, бунга кўр кўрона муносабатда бўлиш ярамайди. Чунки бунинг ортида куфрга чиқараётган ёки чиқарилаётганлардан бири учун дахшатли оқибат ётибди. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят килган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам бундай деганлар «Киши ўз биродарига «эй кофир»деса куфр иккисидан бирига қайтади ». ҳадисдан кўриниб турибдики, ўзгани кофирга чиқариш оддий ҳақорат сўзи эмас, аксинча бировнинг тақдирига аралашиб, ўз охиратини бой бериб қўйиш эҳтимолини туғдириш мумкин бўлган хатарли масалалардан бири экан. Мусулмон кишини бирор гуноҳи ёки билмасдан килган хатолари учун кофирга чиқариш ёки кўпчилик аҳолиси мусулмон бўлган ўлкаларни «куфр диёри» деб аташ динимиз таълимотига мутлақо зиддир. Буюк мазҳаббошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ақидага оид «Фиқҳул акбар» китобида баён этилган қуйидаги фикрларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир «Бирор мусулмонни қилган гуноҳи учун кофирга чиқармаймиз, гарчи у гуноҳи кабира бўлса ҳам . Башарти уни ҳалол деб эътиқод қилмаган бўлса ундан имон исмини олиб ташламаймиз уни ҳақиқий мўмин деб атайверамиз. Уни фосиқ мўмин деб аташ мумкин , аммо кофир деб эмас.».
Яратган буюк аждодларимизнинг бой маданият ва маърифат булоқларидан баҳраманд бўлган халқимизнинг диний бағрикенглик дину-диёнат, иймону-эътиқод, одобу-ахлоқ, меҳру-мурувват, оила, фарзанд тарбияси, ота-она ҳурмати ва иззати борасида ҳам ўзига хос кенг феъллик, саҳоват ва мўътадиллик тамойилларига амал қилишни бардавом қилсин. Юртимизда тинчлик-хотиржамлик бардавом бўлсин, ўзаро тотувлигимиз, иноқлигимиз янада мустаҳкам бўлсин!
Сирдарё вилояти бош имом хатиби Ҳабибуллоҳ ЗОКИРОВ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
«Аркон» кўплик сийғасидаги сўз бўлиб, унинг бирлиги рукндир. «Рукн» луғатда бурчак маъносини англатади. Худди бурчак уйдаги асосий нарсалардан бўлганидек, рукн ҳам намоздаги асосий нарсадир. Рукнларсиз намоз бўлмайди. Рукнлар намознинг аввалидан охиригача адо этилиши шарт, уларни қасддан ёки унутиб ёхуд билмасдан қолдириб бўлмайди.
Ҳанафий мазҳабида рукн лафзи ўрнига фарз ва вожиб лафзлари ишлатилади. Қуйидаги ҳадиси шарифларда намознинг фарз ва вожиб амаллари ҳақида сўз боради.
عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ҳадис ва унинг тўлиқ шарҳи «Ният» китобида ўтган. Ҳадиси шарифнинг бир қисмини бу ерда келтиришдан мурод, намозда ният фарз эканлигини билдиришдир. Намоз ўқувчи ният қилиши фарз, аксинча, намози намоз бўлмайди. Агар ниятини тилига олиб айтса, яна ҳам яхши.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ الْمَسْجِدَ فَدَخَلَ رَجُلٌ فَصَلَّى ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرَدَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَيْهِ السَّلَامَ، فَقَالَ: ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ، فَصَلَّى ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَقَالَ: ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ ثَلَاثًا، فَقَالَ: وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ مَا أُحْسِنُ غَيْرَهُ فَعَلِّمْنِي، فَقَالَ: إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلَاةِ فَكَبِّرْ، ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ، ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْتَدِلَ قَائِمًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ افْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلَاتِكَ كُلِّهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَزَادَ أَبُو دَاوُدَ: فَإِذَا فَعَلْتَ هَذَا فَقَدْ تَمَّتْ صَلَاتُكَ، وَمَا انْتَقَصْتَ مِنْ هَذَا شَيْئًا فَإِنَّمَا انْتَقَصْتَهُ مِنْ صَلَاتِكَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига жавоб бердилар ва:
«Қайт, бориб намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. У бориб, намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Бас, у зот:
«Қайт, бориб, намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. Уч марта шундай бўлди. Бас, шунда ҳалиги одам:
«Сизни ҳақ ила юборган Зот ила қасамки, бундан яхши ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон намозга турсанг, такбир айт. Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил, сўнгра рукуъ қил ва рукуъда тин ол, сўнгра ғоз туриб, тиклан. Сўнгра сажда қил ва саждада тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва ўтириб тин ол. Сўнгра сажда қил ва саждада тин ол. Кейин намозингнинг ҳаммасида шундай қил», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Абу Довуд:
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф муҳаддис ва фақиҳ уламолар орасида «намозини ёмон ўқиган одамнинг ҳадиси» номи билан машҳур бўлган. У намознинг сифати ҳақидаги ўта муҳим ҳукмларни ўз ичига олган буюк ҳадисдир.
Унда «масжидга кириб келиб, намоз ўқиди» дейилган кишининг исми Холид ибн Рофеъ бўлиб, Насаий қилган ривоятга кўра, у икки ракъат намоз ўқиган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Масжидга кирган одам аввало намоз ўқиши кераклиги.
2. Бошлиқ ўзига тобелар қилаётган иш шариатга мосми-йўқми, қараб туриши лозимлиги ва хато бўлса, тузатиб қўйиши.
3. Намоз ўқиб бўлгач, масжиддагиларга салом бериш.
4. Саломни эшитган киши дарҳол алик олиши. Саломга алик олишнинг вожиблиги шу ҳадисдан олинган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал саломга алик олиб, сўнг хатони тўғрилашга киришганлар.
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайт, бориб, намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ» деганларини уламолар икки хил таъвил қилганлар.
Баъзилари «Унинг намози бутунлай намоз бўлмаган», десалар, бошқалари «Унинг намози комил намоз бўлмаган, чунки ҳадиснинг охирида «Бундан бирор нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан», демоқдалар», дейишади.
6. Бир нарсани яхши билмаган одам эътироф қилиб, билган одамдан ўргатиб қўйишини сўраши кераклиги.
7. Билган одам эса аввал билмаган одамнинг иши хато эканлигини мулойимлик билан тушунтириб қўйиши лозимлиги.
8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қачон намозга турсанг, такбир айт» деганлари намозга кириш такбир билан бўлишини ва такбир фарз эканлигини билдиради.
9. «Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил» деганларидан намозда қироат фарз эканлиги ва у муяссар бўлинганича ўқилиши келиб чиқади.
Ҳанафий уламолар шуни далил қилиб, «Намозда Фотиҳа сурасини ўқиш фарз эмас, балки муяссар бўлганича оятлар ўқиш фарздир», дейдилар.
10. «Тин ол» дейилганидан рукуъ ва саждада хотиржам бўлгудек ҳолат вожиблиги келиб чиқади.
Бунинг энг кам миқдори Ҳанафий мазҳабида рукуъда «Субҳана роббиял азим»ни, саждада «Субҳана роббиял аъла»ни шошмай, уч мартадан айтиш билан белгиланади.
Кўпчилигимиз бу нарсага унча эътибор бермаймиз. Ҳадисдаги намозни камчилик билан ўқиган одамга ўхшаб рукуъ ва саждани номига, тез-тез қиламиз. Аслида эса рукуъда ҳам, саждада ҳам тасбеҳларни ўн бир мартадан айтиш керак.
11. Шунингдек, рукуъдан ҳам ғоз туриб, қоматни ростмана тўғрилаш лозим. Баъзиларга ўхшаб, бошни кўтариб, кўкракни бир оз тўғрилаб, саждага кетавериш керак эмас.
12. Биринчи саждадан бошни кўтарганда ростмана, хотиржам бўлиб ўтириш лозимлиги.
13. «Кейин намозингнинг ҳаммасида шундай қил» деганларидан ҳар бир ракъат намозда юқорида зикр қилинган нарсалар такрорланиши лозимлиги билинади.
14. Намознинг арконларидан бирортасини бузган одам уни қайта ўқиши вожиблиги.
15. Олим одам билмаганларга шариат амалларини сабр билан ўргатиши зарурлиги.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди