Мавлид ойи муносабати билан Индонезиянинг Бантане шаҳридаги Мавлоно Малак Ҳасан ал-Дин университетида ташкил этилган тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, махсус дастурлар билан давом этди. Бу ҳақда IQNA нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, “Пайғамбаримиз бутун инсоният учун энг гўзал намунадир. Агар биз бахтли ва шонли ҳаётга эга бўлмоқчи бўлсак, бутун ҳаёт тарзимизда, ҳолатларимизда ва сўзлашларимизда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишимиз лозим”, дея таъкидлаб ўтган университет кенгаши раиси.
Тадбирда олим ва мутахассисларнинг чиқишларидан сўнг, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман", дедилар.