Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Май, 2025   |   7 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:45
Қуёш
05:15
Пешин
12:25
Аср
17:19
Шом
19:28
Хуфтон
20:52
Bismillah
05 Май, 2025, 7 Зулқаъда, 1446

“Мобил масжид”га 45 давлатдан буюртма тушди

27.11.2018   3363   1 min.
“Мобил масжид”га 45 давлатдан буюртма тушди

Аввалроқ, япониялик мутахассислар томонидан турли йирик мусобақалар пайтида мусулмон мухлислар учун қулайлик яратувчи мобил масжид лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва бу лойиҳа бугунги кунда амалга оширилиш жараёнида экани ҳақида хабар берган эдик.

2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинлари пайтида фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган “мобил масжид”га дунё бўйича қизиқиш юқори бўлди ва ҳозиргача 45 давлатдан буюртма келиб тушган.

ВВСга таяниб Азон нашрининг хабар беришича, “мобил масжид”лардан 2022 йилда Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ҳам фойдаланиш режалаштирилган.

Ташқи кўринишидан оддий юк машинасидан фарқ қилмайдиган “мобил масжид”нинг ён деворлари очилиб, бир пайтнинг ўзида эллик киши намоз ўқиши учун имконият пайдо бўлади. Шунингдек, “мобил масжид”нинг тўрт кишилик таҳоратхонаси ҳам бор. “Мобил масжид”ни тайёрлаш 890 минг долларга тушди.

Ишлаб чиқарувчи фирма ушбу лойиҳани сайёҳлик минтақалари ва халқаро тадбирларда ҳам қўллашни ният қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади

02.05.2025   7627   1 min.
Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Миср Вақф ишлари вазири Шайх Усома Азҳарий, ислом оламидаги нуфузли ташкилот Мусулмон донишмандлар кенгаши Бош котиби Муҳаммад Абдуссалом ҳамда Озарбайжон диний ташкилотлар билан ишлаш қўмитаси раиси Рамин Аламшаҳ ўғли Мамедов билан учрашувлар ўтказди.  

Мулоқотларда Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда алломалар меросини тадқиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди. Шунингдек, мазкур йўналишларда алоҳида қонун, қарор ва махсус фармонлар қабул қилингани, жамиятимизда турли диний конфессиялар вакиллари орасида аҳил-иноқлик янада мустаҳкамлангани ва мўмин-мусулмонлар тоат-ибодат қилиши учун кенг имкониятлар тақдим этилгани алоҳида қайд этилди.

Мартабали меҳмонлар давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик йил сайин ривож топиб бораётганини таъкидлашди. Бугунги мураккаб даврда мана шундай халқаро ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш ва анжуманлар ташкил этишнинг аҳамияти катта эканига урғу қаратилди.

Учрашувда томонлар илмий тадқиқот, диний таълим, замонавий фатволар ишлаб чиқиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва диний соҳа ходимлари малакасини ошириш кабиларда ҳамкорлик қилишни кенгайтиришга келишдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади
Ўзбекистон янгиликлари