Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Май, 2025   |   16 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:31
Қуёш
05:05
Пешин
12:24
Аср
17:24
Шом
19:37
Хуфтон
21:05
Bismillah
14 Май, 2025, 16 Зулқаъда, 1446

“Мобил масжид”га 45 давлатдан буюртма тушди

27.11.2018   3545   1 min.
“Мобил масжид”га 45 давлатдан буюртма тушди

Аввалроқ, япониялик мутахассислар томонидан турли йирик мусобақалар пайтида мусулмон мухлислар учун қулайлик яратувчи мобил масжид лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва бу лойиҳа бугунги кунда амалга оширилиш жараёнида экани ҳақида хабар берган эдик.

2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинлари пайтида фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган “мобил масжид”га дунё бўйича қизиқиш юқори бўлди ва ҳозиргача 45 давлатдан буюртма келиб тушган.

ВВСга таяниб Азон нашрининг хабар беришича, “мобил масжид”лардан 2022 йилда Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ҳам фойдаланиш режалаштирилган.

Ташқи кўринишидан оддий юк машинасидан фарқ қилмайдиган “мобил масжид”нинг ён деворлари очилиб, бир пайтнинг ўзида эллик киши намоз ўқиши учун имконият пайдо бўлади. Шунингдек, “мобил масжид”нинг тўрт кишилик таҳоратхонаси ҳам бор. “Мобил масжид”ни тайёрлаш 890 минг долларга тушди.

Ишлаб чиқарувчи фирма ушбу лойиҳани сайёҳлик минтақалари ва халқаро тадбирларда ҳам қўллашни ният қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди

08.05.2025   11417   1 min.
Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди

 

Имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича кўчма семинар бугун республикамизнинг Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида ташкил этилди. Қораўзак туманидаги марказий "Идрис эшон" жоме масжидида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамаддин Разов бошчилигида соҳа ходимлари, маҳалла раислари ва зиёратчилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, сайёр тадбирда амалга ошириладиган ишлар кўлами тушунтирилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Қораўзак ва Тахтакўпир туманларининг 5 та масжиди ва 19 та маҳалласига бириктирилди. Улар ўзларига бириктирилган маҳалла ҳудудидан 101 та муаммоли хонадонга кириб, ўша ерда яшаётганларнинг ҳолидан хабар олди, яшаш шароитлари билан яқиндан танишди ва суҳбатлашди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, фикр-мулоҳазалари тингланди. Имом-хатиблар 10 та тоифага мансуб 101 та оилага маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ва амалий ёрдам тадбирларини олиб борди. 

Шунингдек, масжидлар атрофида ободонлаштириш ва тозалаш ишларини олиб бориш, иш юритиш, жамоани бошқариш жиҳатлари ҳам ўрганилди. 

Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини ўқиб, йиғилган қавмга, "Тинчлик бахти. Шукроналик. Илм олиш фазилати. Ёт ғоялар таъсиридан сақланиш. Миссионерлик ҳаракатларининг салбий оқибатлари" каби долзарб мавзуларда маърузалар қилди.

Тадбир якунида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари имом-хатибларининг маънавий-маърифий, масжид бошқарувидаги ишларига кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Ташриф давомида қозиёт қозиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қораўзак туманидаги "Идрис эшон" масжидининг янгидан қурилаётган биносининг қурилиш ишлари билан танишди.

Б.АББАЗОВ,
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ходими

Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари