Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Сентябр, 2025   |   25 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:46
Қуёш
06:05
Пешин
12:23
Аср
16:40
Шом
18:33
Хуфтон
19:46
Bismillah
17 Сентябр, 2025, 25 Рабиъул аввал, 1447

Зубайр ибн Аввом

19.11.2018   13809   2 min.
Зубайр ибн Аввом

Машҳур саҳобалардан Зубайр ибн Аввом ибн Ҳувайлид Асадий Қурайший розияллоҳу анҳунинг насаби Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам насаблари билан Килобда туташади. У Хадича онамиз розияллоҳу анҳу сингари Бани Асад уруғидан. Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам аммалари София бинти Абдулмутталиб розияллоҳу анҳонинг ўғли бўлган.

Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳ “Тобақотул Кубро” асарида София бинти Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳо ўғли Зубайрга қаттиққўллик билан тарбия бераётганини кўриб одамлар: “Ахир уни жуда қийнаб юбординг”, деганларида: “Мен уни пишисин, қатъиятли бўлсин дейман”, деб айтганини келтирган.

Йиллар ўтиб, онанинг орзуси ушалди. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу баланд бўйли, ўта чидамли бўлиб вояга етди. Унда вафодорлик, бирсўзлик, сахийлик каби фазилатлар мужассам эди. Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг қўлидан тутиб: “Ҳар бир пайғамбарнинг хос ёрдамчиси бўлган, менинг хос ёрдамчим Зубайр ибн Аввомдир” деб марҳамат қилдилар (Имом Ҳоким). 

Зубайр розияллоҳу анҳу олдинига фақирона ҳаёт кечирди. Аёли Асмо розияллоҳу анҳо уй ишларидан ташқари чорва боқиш, ўтин териш кабилар билан турмуш ўртоғига ёрдамлашди. Кейинроқ Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу тижорат билан шуғулланиб, бойиб кетди. Аммо сахийлиги туфайли уйида бирор нарса турмаган. Катта маблағ тушса, уйигача етиб бормай, йўлдаёқ одамларга тарқатиб юборарди.

Оиша розияллоҳу анҳо  ривоят қилади: «Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубайрнинг уйида чироқ ёниб турганини кўрдилар ва “Эй Оиша, Асмо фарзандли бўлганга ўхшайди. Унга исм қўймай туринглар. Мен ўзим қўяман”, дедилар. У зот чақалоқни Абдуллоҳ деб атадилар ва хурмо билан танглайини кўтардилар”» (Имом Термизий).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу маслаҳат олган олти саҳоба, “аҳли шўро”нинг бири Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу бўлган.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг замонига келиб Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу энг кўзга кўринган арбобларидан бирига айланди.

Зубайр ибн Аввом Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бир лаҳза ҳам ажрамади. Доимо хизматларида бўлиб, буюрилган ишни сидқидилдан адо этарди. У киши Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламдан жами ўттиз саккизта ҳадис ривоят қилди. Ҳижрий ўттиз тўртинчи санада (милодий 656) Басрада вафот этди.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси маърупов Ойбек

Манбалар асосида тайёрлади

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда!

17.09.2025   562   1 min.
Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда!

Хабар берганимиздек, яхши ният ила юртимиздан умра сафарига отланган навбатдаги гуруҳ зиёратчилари эсон-омон Жидда шаҳрига етиб келди. Бу ерда уларни мутасаддилар кутиб олиб, замонавий автобусларларга ўтказиб, Мадинаи мунавварага кузатишди.  

Зиёратчиларимиз Пайғамбаримиз алайҳиссалом шаҳарларига боргунга қадар Саудия Арабистонининг машҳур тансиқ таомларидан бири – Албайкни тановвул қилиб, чанқоқбосди салқин ичимликларни ичиш билан бирга тажрибали элликбошилардан маърузалар тинглаб, дуою зикрлар ила руҳий озуқа олдилар.    

Мадинаи мунавварада ҳам юртдошларимиз муносиб кутиб олинди. Сўнгра меҳмонхона ошхонасида тушлик қилиб, ўзларининг шинам хоналарига жойлашдилар. 

Иккинчи куни эрта тонгдан зиёратчиларимиз Масжидун Набавийда бомдод намозини адо этиб, Равзаи шариф зиёрати, муборак шаҳардаги Уҳуд тоғи, Қубо масжиди зиёратига бордилар, Хурмо боғларида сайр қилиб, янги хурмо меваларидан едилар. 

Ислом тарихида катта ўринга эга бўлган бу маконларни ўз кўзлари билан кўрган, гуруҳбошиларидан улар ҳақидаги воқеаларни тинглаган зиёратчилар гўёки ўзларини Саодат асрига тушиб қолгандек ҳис қилиб, бир олам таассурот, илму ихлослари зиёда бўлган ҳолда меҳмонхонага қайтди. 

Айни пайтда ҳамюртларимиз шавқу завқ ила ибодат ва зиёратларни давом эттирмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда! Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда! Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда! Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда! Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда! Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда! Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда! Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда! Мавлид ойидаги Мадина зиёрати ҳамюртларимизда унутилмас таассуротларга бой бўлмоқда!
Ўзбекистон янгиликлари