2018 йил 14-17 ноябрь кунлари Ислом тараққиёт банки ваколатли ходимларидан иборат гуруҳ “Ўзбекистон банк секторида Исломий молиялаштириш механизмларини жорий этиш масалаларини муҳокамаси” бўйича Тошкент шахрига ташриф буюрмоқда.
Учрашувдан мақсад “Исломий молиялаштириш механизмларини жорий этиш ва “Вақф” қонунчилигини ишлаб чиқиш бўйича гранд ажратиш масалалари”ни мухокама қилишдан иборат.
Исломий молиялаштириш масаласида турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида анжуман ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
Делегация аъзолари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларини зиёрат қиладилар.
ЎМИ Матбуот хизмати
Қашқадарёда 15 жуфт ёшларнинг никоҳ ва 160 нафар болажоннинг суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Президентимизнинг эътибори ва ташаббуси билан ўтказилган никоҳ ва суннат тўйини вилоят ҳокими Муротжон Азимов табрик сўзи билан очиб берди. Унда вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов, фахрийлар, зиёлилар иштирок этиб, тўй соҳиблари ва ҳомийлари ҳаққига хайрли дуолар қилишди.
Муротжон Азимов: "Тўй сабабчиларига ўзимизнинг самимий тилакларимизни билдирамиз. Тўйболаларимиз ота-оналарига фақат обрў ва раҳмат етказадиган, Ватан учун, миллат учун, халқ учун садоқат билан хизмат қиладиган мард ва олижаноб йигитлар бўлиб етишсинлар!
Ёшларимиз қураётган оилалар мустаҳкам бўлсин, келин-куёвларимиз бахтли-тахтли бўлиб, қўша қаришсин!".
Тўй муносабати билан келин-куёвларга замонавий телевизор ва 5 млн. сўмлик сертификат ҳамда суннат тўйи бўлаётган болажонларнинг ҳар бирига велосипед ва 1 млн. сўмлик моддий ёрдам бериш ҳақидаги ҳужжат тақдим этилди.
Ушбу тўй ёшларимизнинг ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларни оилавий ҳаётга муносиб киришишга ёрдам беради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати