Марокаш қироллигида Мавлиди набавий ҳайити жорий йилнинг 20 ноябрь, сешанба куни нишонланиши маълум қилинди. Бу ҳақда moroccoworldnews нашри хабар берди.
Марокаш Исломий ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Раби ул аввал ойининг биринчи куни 9 ноябрга тўғри келган. Шу сабабли, сунний мусулмонлар кўпчиликни ташкил этувчи Марокашда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд айёмлари куни 20 ноябрда тўғри келгани маълум қилинган.
Сунний мусулмонлар Мавлид кунини Раби ул аввал ойининг 12 кунида нишонлаган бир вақтда шиа мусулмонлари эса Мавлидни шу ойнинг 17 кунида эканини таъкидлайдилар.
ЎМИ Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло айтади: «Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас» (Раъд сураси, 31 - оят).
Шарҳ: «Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар...».
Яъни, Аллоҳнинг ваъдаси - қиёмат келгунча уларнинг эс-ҳушини жойига келтирувчи мусибатлар бошларига тушиб туради. Бу мусибатлар уларнинг қилган ишлари туфайли тушади.
«...ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар».
Ёки ўша мазкур эс-ҳушни жойига келтирувчи мусибатлар дунёнинг бошқа жойларига тушади. Ўша кофир ва осий бандалар яшаётган диёрларга яқин жойларга тушади. Токи улар ўша мусибатларни кўриб, ваъз-насиҳат олиб, ўзларига келсинлар ва иймон келтирсинлар.
«Тафсири Ҳилол» китобидан