Янгиликлар
Ҳамдардлик билдирамиз
27.10.2024
1751
1 min.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бухоро вилоятидаги "Чор Бакр" жоме масжиди имом-хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлига волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Охират сафарига кузатилган онахон эл-юрт корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига, хусусан, Азизхўжа домлага ҳамдардлик билдирамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ