Япониянинг туризм соҳасини ёритишга ихтисослашган «Tabizine» онлайн журналида «Шарқ гавҳари» деб аталадиган Ўзбекистон қандай давлат?» сарлавҳали мақола япон тилида эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрда мамлакатимиз тарихи, замонавий ривожланиши ва миллий ўзбек таомлари ҳақидаги маълумотлар қаламга олинган. Мақолада Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби шаҳарларимиздаги тарихий обидаларнинг суратлари ҳам жойлаштирилган.
Муаллиф, шуниндек, «Uzbekistan Airways» АЖнинг «Тошкент-Токио-Тошкент» йўналишидаги тўғридан-тўғри авиақатнови жорий йилнинг 14 апрель кунидан бошлаб қайта тикланганини маълум қилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#Янгиликлар #Ҳаж_2025
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги “Абу Ҳафс Кабир” жоме масжидида Ҳаж ва умрага оид дарслар ўтказилди.
“Мир Араб” ўрта махсум ислом таълим муассасаси мудири Жалолиддин домла Сабуров ва Эркин домла Қудратов бу йил ҳаж сафарига кетаётган навбатдаги гуруҳ аъзолари ва тайинланган элликбошилар иштирок этди.
Маърузада ҳаж қоидалари, уларни бузиш оқибатлари, сафар одоблари, мусофир кишининг ибодати, сафарга тайёргарлик ва унда эътибор қаратилиши лозим бўлган кўрсатмалар хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, амалиётга оид маслаҳатларни баён этди.
Дарс мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга устозлар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Аллоҳ таоло Ҳаж сафарига отланаётган ҳамюртларимизнинг сафарини хайрли қилсин, улуғ ибодатни бекаму-кўст адо этиш барчамизга насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати