Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
*****
Ғазаб аҳмоқлик билан бошланиб, надомат билан тугайди.
“Тарих мухрлаган сўзлар”
*****
«Агар иймонинг заифлашиб, ибодатга дангасалик қилаётган бўлсанг, ушбу дуони кўп ўқигин:
اللهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا
«Аллоҳумма лаа тажъалний шақийяв валаа маҳрумаа»
Маъноси: “Эй Аллоҳ! Мени бадбахт ва (ибодат лаззатидан) маҳрум қилмагин!”
Шайх Шинқитий раҳимаҳуллоҳ
*****
Энг афзал ҳолатда бўлганингда энг ёмон ҳолатдагиларга ёрдам беришга ҳаракат қил.
Уилл Смит
*****
Менинг нима демоқчилигимни билмаган пайтингда, уни ўзинг истаган маънода шарҳ қилма.
«Тарих мухрлаган сўзлар»
*****
Аёлларнинг таълим олишига кўнмайдилар. Лекин хотинлари касал бўлиб қолса, аёл шифокор қидирадилар.
Доктор Али Вирдий
*****
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов
Бир неча кундан буён Қўқон ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар томонидан кенг халқ оммаси билан учрашув, аҳоли вакиллари билан мулоқот, жоме масжидларда мавъизалар ва савол-жавоблар амалга оширилмоқда.
Суҳбатларда динимиз бир жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирига нисбатан ҳурмат бўлишни талаб этиши, охирги вақтларда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган фазилатларни кенг ёйиш жуда ҳам зарур бўлаётгани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилмоқда.
Муфтий ҳазратлари кишилар мусулмон уммати сифатларига муносиб бўлиши, ҳадиси шарифларда баён этилган комил мўмин фазилатлари билан зийнатланиши, ҳар ишда мўътадиллик, одамлар орасида саломни кенг ёйиш кабиларни сўзлаш баробарида буларнинг зидди бўлмиш риёкорлик, такаббурлик, кўр-кўрона тақлид, ғулуга кетиш, ота-онага оқ бўлиш, зулм ва зўравонлик каби гуноҳ ишлардан сақланишга чақирдилар.
Уламолар билан юзма-юз мулоқот ва тўғридан-тўғри савол-жавоблардан аҳоли ўз миннатдорликларини изҳор этмоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати