Ташриф чоғида меҳмонлар таълим муассасаси фаолияти, жумладан, ўқув жараёнлари, маънавий-маърифий ишлар билан яқиндан таништирилди. Шундан сўнг, Танзила Камаловна билим юрти педагог-ўқитувчилари ва талаба қизлари билан самимий суҳбат олиб борди. Суҳбат жараёнида жамиятда, хусусан, аёл-қизлар ўртасида долзарб ва муҳим бўлган муаммолар, улар орасида юзага келаётган қийин вазиятлар ҳақида маълумотлар бериб, бугунги кунда ечимини кутаётган кўплаб ижтимоий масалалар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида диний ва дунёвий билимлар бериладиган ушбу таълим муассасасининг ўқитувчи ва мураббийлари ҳамда талаба қизларининг ўрни жуда муҳим экани, улар билан биргаликда жамиятдаги аёл-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини яратишга, оилаларда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этишга, ёш қизларни катта ҳаётга ва оила қуришга тайёрлаш каби масалаларни таъкидлаб ўтдилар. Психолог Р.Тўрахўжаева эса талаба қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг дунёқараши, ҳаётга бўлган қизиқиши, келажакдаги режа ва мақсадлари, уларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида савол-жавоб ўтказди.
Суҳбат сўнгида, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна Норбоева ва унинг ўринбосари Мукаррам Ахмедовна Нурматовалар, жамиятдаги ўз ечимини кутаётган турли муаммолар, хусусан, аёллар орасида тарқалган ўз жонига қасд қилиш, турли бидъат-хурофотларга барҳам бериш, ёш оилалар бузилишини, “оммавий маданият” ҳолатларини олдини олиш, ота-онага бўйсунмаслик, ватанга хиёнат, экстремизм ва терроризм ҳамда ёт ғояларга қарши курашиш борасида билим юрти билан мунтазам равишда ҳамкорликда иш олиб бориш, жойлардаги таълим муассасаларида, айниқса, жамиятнинг муҳим бўғини саналган маҳаллаларда билим юрти мударрисалари ва талаба қизлари иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинглар, учрашувлар ўтказиш, бундай ишларнинг ҳам маънан ҳам диний жиҳатдан тўғри эмаслигини тушунтириш, ёшларда ватанга бўлган муҳаббат туйғусини шакллантириш зарурлигини қайд этиб ўтдилар.
Танзила Норбоеванинг билим юртига ташрифи талаба қизларда катта таассурот уйғотди. Бош вазир ўринбосари томонидан билим юрти талаба қизларига юртимиз равнақи ва илм-фанига ўз ҳиссаларини қўшиш, келажакда улардан диний соҳада улкан натижалар кутилаётгани ҳақида тўхталиб, уларга катта ишонч билдирилди.
Шунингдек, Т.Норбоевага ҳар қандай вазиятда ва мавжуд муаммоларни бартараф этишда мурожаат қилишлари мумкинлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳар доим ёрдамга тайёр эканини,ҳар қандай ижобий фикр ва таклифлар, инновацион ғояларни қўллаб қувватлаш тарафдориэканини айтиб ўтди.
Матбуот хизмати
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Аллоҳ таоло бандаларига:
لا تقنطوا
"ноумид бўлманглар" деган.
Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига:
لا تياسوا
"ноумид бўлмангиз" деган.
Юсуф алайҳиссалом укасига:
لا تبتئس
"ташвиш чекма" деган.
Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга:
لا تخف
"қўрқма" деган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳуга:
لا تحزن
"маҳзун бўлманг" деганлар.
Ташвишли дамларда инсон қалбига хотиржамлик солиш илоҳий манҳаждур. Бас, шундай экан, доимо "алҳамду лиллаҳ" денг.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ