Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Ноябр, 2024   |   04 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:39
Қуёш
06:59
Пешин
12:12
Аср
15:32
Шом
17:16
Хуфтон
18:31
Bismillah
05 Ноябр, 2024, 04 Жумадул аввал, 1446

Нишонга урилган гаплар – 5

2.10.2018   3754   1 min.
Нишонга урилган гаплар – 5

Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.

 

Буюк саҳобийнинг ҳикматлари

  • Аллоҳнинг яратганларини кўриб туриб, Аллоҳ ҳақида шак қилган кимсадан ажабландим.
  • Ўлганларни кўриб туриб, ўлимни унутган кимсадан ажабландим.
  • Биринчи пайдо бўлишни кўриб туриб, кейинги пайдо бўлишни инкор қилган кимсадан ажабландим.
  • Фоний диёрни обод қилиб, боқий диёрни тарк этган кимсадан ажабландим.
  • Кеча нутфа бўлиб, эртага мурда бўладиган кимсанинг мутакаббирлик қилишидан ажабландим.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

 

  • Мен шаҳмат ўйнашни ўрганишга умуман қизиқмадим. Сабаби оддий: шоҳ тирик қолиши учун қўшинни ўлдиришни истамайман!

Маҳатма Ганди

 

  • Ҳаё ва сукут аёлларнинг энг гўзал зийнатидир!

 

  • Бир инсонни синаб кўрдинг, дўстликка ярамас экан, энди уни ўзингга душман қилиб олишдан эҳтиёт бўл!

Пифагор

 

  • Тоғларнинг тепасига олам сени кўриши учун эмас, балки сен ўзинг оламни кўриш учун чиқ.

Дэвид Маккалоу

  

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

 Нозимжон Иминжонов

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Лаб қимирлатмасдан Қуръон ўқиш хатмга ўтадими?

5.11.2024   271   1 min.
Лаб қимирлатмасдан Қуръон ўқиш хатмга ўтадими?

Cавол: Тил ва лабни ишлатмасдан Қуръони каримни ўқиб чиқса, хатм қилган ҳисобланадими?

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Қуръони каримни хатм қилган бўлиши учун ҳарфларни тил билан талаффуз қилиб, камида ўзи эшитадиган даражада ўқиган бўлиши керак. Чунки нутққа тегишли ҳукмларда энг камида ўзи эшитиши шартдир. Шунга кўра бирор шахс сажда оятини ичида, ўзи эшитмайдиган даражада ўқиса, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлмайди. “Шарҳул виқоя” ва унинг шарҳи “Умдатур ривоя” китобида қуйидагилар айтилган:

وأَدْنَى المخافتةِ إسماعُ نفسِه، هو الصَّحيح وهذا قول أبي جعفر الهندواني - رضي الله عنه - إذ مجرد حركة اللسان لا تسمى قراءة بدون صوت عنده،

“Махфийликнинг энг ками ўзига эшиттиришдир. Саҳиҳ гап ҳам шу. Бу Абу Жаъфар Ҳиндувоний розияллоҳу анҳунинг сўзидир. Чунки тилнинг ўзини овоз чиқармасдан қимирлатиш бу кишининг наздида қироат ҳисобланмайди”.

Гапира олмайдиган одамлар, агар тилини қимирлата олса, шундай ўқийди. Буни ҳам қила олмаса, кўзнинг ўзи билан, қалби билан ўқийди. Фақиҳларимиз соқов инсоннинг намози, такбир айтиши, қироат қилишини баён қила туриб, уларнинг тил билан такбири таҳрима айтиши шарт эмас дейишган. Шунга кўра гапира олмайдиган кимсалар Қуръони каримни кўзи билан ўқиб, хатм қилаверадилар.

ولا يلزم العاجز عن النطق بها كالأخرس تحريك لسانه وكذا في حق القراءة هو الصحيح لتعذر الواجب

“Соқов каби гапира олмайдиган одамнинг тилини қимирлатиши вожиб эмас. Қироат қилишидаги ҳукм ҳам мана шу ва бу гап саҳиҳдир. Чунки у вожиб бўлган амални қила олмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар