Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
Агар бир қизга таълим берсанг, бутун умматга таълим берган бўласан.
«Тарих мухрлаган сўзлар»
Франклин
Фақирнинг ҳолидан ибрат олайлик!
Унга бироз егулик, таом бўлса бўлди. Орзуси шу.
Сиз эса...
“Озроқ қўшиб, галакси 8 олсаммикин!”
“Фалон жойда зўр турецский ресторан очилибди. Бугун ўша ерга борсакчи!”
Хоҳиш-истакларингизнинг охири кўринмайди-я, дўстим!
Кўз буюк неъмат
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
48 - وَلاَ تَحْكُمْ بِكُفْرٍ حَالَ سُكْرٍ بِمَا يَهْذِي وَيَلْغُوا بِارْتِجَالِ
Маънолар таржимаси:
Мастлик ҳолатида алжираши ва бемаъни гапларни гапириши сабабли куфрга ҳукм қилиб юбормагин.
Назмий баёни:
Маст кимса куфрга ҳукм этилмас,
Ўйламасдан беҳуда алжираган, бас.
Луғатлар изоҳи:
لاَ – наҳий ҳарфи.
تَحْكُمْ – кўплаб нусхаларда يُحْكَمْ لَا бўлиб ғоиб сийғасида келган. Аммо ушбу мухотоб нусхаси мўътабар ҳисобланади.
بِ – зоида жор ҳарфи.
كُفْرٍ– жор ва мажрур мафъулликка кўра насб ўрнида турибди.
حَالَ – зарф, музоф.
سُكْرٍ – музофун илайҳ. Мастлик деганда кишини ақлидан тўсиб турадиган ҳолат тушунилади.
بِمَا – “сабабия” ва “масдария” маъносида келган ҳарфлар.
يَهْذِي – бу феъл “алжираш” маъносидаги هَذَيَانٌ масдаридан олинган.
يَلْغُوا – бу феъл “бемаъни гапларни гапириш” маъносидаги لَغْوٌ масдаридан олинган.
ارْتِجَالِ – “таёрланмасдан гапириш”, “ўйламасдан гапириш” маъноларини билдиради.
Матн шарҳи:
Ҳаром қилинган ичимликларни истеъмол қилиш гуноҳи кабира бўлиб, унинг дунёдаги зарарларидан бири инсонни айтаётган сўзига парво қилмайдиган, қилаётган ишларига жавобгарликни ҳис этмайдиган даражага тушириб қўйишидир. Агар бирор кимса ана шундай аянчли ҳолатга тушса, унинг айтаётган сўзлари ҳам бошқалар тарафидан инобатга олиниш даражасидан пастга тушади. Ҳамма унинг айтаётган сўзлари эътиборга олинишга арзимаслигини яхши билади. Аммо ана шундай маст киши шариатда куфр ҳисобланган калимани алжираса-чи, у куфрга ҳукм қилинадими, ё бунда ҳам унинг сўзлари эътиборга олинмайдими? Ўший раҳматуллоҳи алайҳ ана шу масалага жавоб қилиб,
Маст кимса куфрга ҳукм этилмас,
Ўйламасдан беҳуда алжираган бас,
деган. Абдулҳамид Маҳмуд Тоҳмоз “Фиқҳул ҳанафий фи савбиҳил жадид” китобида қуйидагиларни ёзган: “Маст киши диндан қайтса, муртадликка ҳукм қилинмайди. Чунки муртадлик куфрга эътиқод қилиш жиҳатидан ёки дин ҳукмларини арзимас ҳисоблаш жиҳатидан юзага келади. Маст кишида эса, тўлиқ идрок этиш бўлмагани учун, куфрга эътиқод қилиш ҳам, арзимас ҳисоблаш ҳам бўлмайди. Чунки булар идрок этиш билан бўладиган нарсалардир. Ушбу сўз зоҳирий жиҳатдан чиқарилган ҳукмдир. Аммо унинг қалбидан нима ўтаётгани Аллоҳ таолога маълум, агар куфр калимасининг маъносини билиб туриб, қасддан айтган бўлса, кофир бўлади. Агар билмасдан айтиб қўйган бўлса, кофир бўлмайди”[1].
Номавжуднинг “шай” эмаслиги баёни
49 - وَمَا الْمَعْدُومُ مَرْئِيًّا وَشَيْئًا لِفِقْهٍ لاَحَ فِي يُمْنِ الْهِلاَلِ
Маънолар таржимаси:
Номавжуд кўрилган ҳам, “шай” ҳам эмас, (бу маъно) фаҳм учун ҳилолнинг баракасида зоҳир бўлгандир.
Назмий баёни:
Номавжуд кўрилмас, “шай” ҳам эмас бил,
Ҳилол нурларида зоҳирдир далил.
Луғатлар изоҳи:
مَا – нафий ҳарфи.
الْمَعْدُومُ – нафий ҳарфининг исми. Луғатда “номавжуд” маъносини англатади.
مَرْئِيًّا – нафий ҳарфининг хабари.
شَيْئًا – Сибавайҳ “шай”ни шундай таърифлаган: “Шай – уни билиш ва у ҳақида хабар бериш мумкин бўлган барча нарсадир”.
لِ – “таълилия” (изоҳламоқ) маъносида келган жор ҳарфи.
فِقْهٍ – “фаҳм” ва “далил” маъноларини англатади.
لاَحَ – “кўринди”, “зоҳир бўлди” маъноларидаги мозий феъли.
فِي – “зарфият” маъносида келган жор ҳарфи.
يُمْنِ – “барака” маъносида келган. Жор мажрур لاَحَ феълига мутааллиқ.
الْهِلاَلِ – янги ойнинг аввалида ингичка бўлиб кўрингани уч кунгача “ҳилол” дейилади, ундан кейин то ойнинг охиригача “қомар” дейилади. Чунки هَلَّ феъли “зоҳир бўлди”, “кучайди” маъноларида ишлатилади. Ой янги чиққан пайтда одамларнинг “ой чиқибди” деган овозлари кучайгани учун уч кунгача ҳилол дейилади.
Матн шарҳи:
Ушбу байтда Аллоҳ таолога ҳали вужудга келтирмаган нарсалари кўриниш-кўринмаслиги, ва уларга “шай” дейиш мумкин ё мумкин эмаслиги тўғрисида сўз юритилган.
Ўший раҳматуллоҳи алайҳ мазкур нарсалар тўғрисида Аҳли сунна вал- жамоанинг эътиқоди қандай эканини баён қилган. “Ҳилол нурларида зоҳирдир далил”, маъносидаги деган сўзлари билан мутакаллимлар аниқ баён келмаган ва бирор қоидага ҳам хилоф бўлмайдиган пайтда қўллашадиган қиёсий далилга ишора қилган. “Туҳфатул аолий” китобида бу ҳақида қуйидагилар айтилган: “Ўший ушбу сўзлари билан мутакаллимлар ҳузурида “яширинни кўриниб турганга қўшиш” деб номланадиган далилга ишора қилган. Мутакаллимлар бирор аниқ баён келмаган ва уни қўшишда бирор қоидага хилоф чиқиш ҳам бўлмаган пайтда ушбу далилни ишлатганлар. Далил шуки, ой мавжуд бўлиб турган вақтида кунма-кун нури зиёда бўлиб боради. Ойни номавжуд вақтда кўриб бўлмайди, фақат вужудга келган пайтдагина кўриб бўлади. Шундай экан, ойдан бошқа нарсалар ҳам кўрилишда у каби, балки ундан ҳам авлороқ бўлади. Чунки нур кўриладиган нарсаларнинг энг ёрқинроғидир. Модомики, шундай нурли ой номавжуд ҳолида кўрилмай мавжуд ҳолида кўрилдими, бундан кўришнинг иллати мавжуд бўлиш экани билинади. Худди гувоҳликнинг иллати ўша ерда ҳозир бўлиши шартлиги каби. Мазкур иллат бандаларга зоҳир бўлиб турган нарсаларда шундай бўлганидан кейин, уларга зоҳир бўлмаган нарсаларда ҳам шундай бўлади. Чунки иллатлар зоҳир бўлган ва зоҳир бўлмаган нарсаларда фарқли бўлмайди”[2].
Номавжуднинг нарса деб аталиш ё аталмаслиги ҳам Аҳли сунна вал-жамоа ва мўътазилий фирқаси орасидаги фарқлардан биридир. Мўътазилийлар номавжуд “шай” дейилади, чунки нарсаларнинг “шай”лиги яъни мутлақо борлиги Аллоҳнинг ёрдами билан бўлмайди, балки уларнинг йўқликдан борлиққа чиқарилиши Аллоҳнинг ёрдами билан бўлади, дейишган. Ушбу сўзларига оятдан далил келтиришган: “Албатта, соат (қиёмат) зилзиласи улкан “шай” (нарса)дир”[3].
Ушбу оятда ҳали вужудга келмаган қиёмат зилзиласи улкан “шай”[4] дейилмоқда, бу эса номавжуднинг “шай” деб аталишига очиқ далилдир, дейишган.
Уларнинг бу қарашларига, қиёмат зилзиласи вужудга келган вақтда улкан “шай” бўлади, Аллоҳ таолонинг илмида унинг вужудга келиши аниқ бўлганидан шу тарзда хабар берилган дея жавоб берилган.
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ мўътазилийларга раддия қилиб қуйидагиларни ёзган: “Мўътазилийлар: “Номавжуд ҳам “шай” дейилади. Чунки нарсаларнинг “шай” бўлиши Аллоҳнинг ёрдами билан бўлмайди. Балки уларнинг йўқликдан борлиққа чиқарилиши Аллоҳнинг ёрдами билан бўлади”, дейишган. Уларнинг бундай дейишлари махлуқотлар азалда бўлган-у, лекин йўқликдан борлиққа чиқарилмаган, сўнгра борлиққа чиқарилган, деб тасдиқлашга ўхшаб қолади. Бундай тасдиқлаш эса тавҳидни инкор қилиш бўлади”[5].
Мўътазилий фирқасининг мазкур қараши юнон фалсафасидан таъсирланишлари натижасида пайдо бўлган.
Кейинги мавзулар:
Таквийн сифати ҳақида эътиқодимиз;
Ризқ тушунчаси ҳақида эътиқодимиз.
[1] Абдулҳамид Маҳмуд Тоҳмоз. Фиқҳул Ҳанафий фи савбиҳил жадид. – Дамашқ: “Дорул Қалам”, 2009. – Б. 283.
[2] Муҳаққиқлар гуруҳи. Туҳфатул аолий. – Миср: “Ахтар босмахонаси”, 1887. – Б. 80.
[3] Ҳаж сураси, 1-оят.
[4] “Шай” калимаси араб тилида икки хил маънода ишлатилади:
1. Масдар исм;
2. Жомид исм.
Масдар исм ҳам икки хил маънода қўлланади:
1. Исми фоил;
2. Исми мафъул.
“Шай”ни исми фоил маъносида Аллоҳ таолога нисбатан қўллаш жоиз ҳисобланади. Исми мафъул маъносида эса жоиз бўлмайди.
“Шай”ни жомид исм деб эътиборга олинганда “мутлақо бор” маъносини ифодалайди. Бу маънода уни бошқа “бор нарсаларга” қараганда Аллоҳ таолога нисбатан қўллаш ҳақли бўлади.
[5] Имом Абу Мансур Мотуридий. Китаб Тавҳид. – Байрут: “Дорул кутубил илмия”, 2006. – Б. 64.