Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Август, 2025   |   9 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:48
Қуёш
05:20
Пешин
12:34
Аср
17:31
Шом
19:42
Хуфтон
21:07
Bismillah
03 Август, 2025, 9 Сафар, 1447

Ашхободда улкан масжид очилди

27.09.2018   2899   1 min.
Ашхободда улкан масжид очилди

Туркманистон Республикаси пойтахти Ашхобод шаҳрининг “Тинчлик-7” мавзесида “Ҳазрат Умар” номли янги масжид очилди. Унинг очилиш маросимида мамлакат муфтийси, Ашхабод ва вилоятлар имомлари, пойтахтликлар ва пойтахт меҳмонлари иштирок этди. Бу ҳақда “Нейтрал Туркманистон” нашрига таяниб Azon хабар берди..

Мазкур масжид Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қарори ва “Хожа Аҳмад Яссвий” диний ташкилотининг буюртмасига кўра барпо этилган. Унинг қурилишида замонавий технологиялар ва ўзига хос меъморий ечимлардан фойдаланилган.

Масжид жами 13 минг квадрат метр майдонни эгаллаган, унинг ёнида автомобиллар учун тўхташ жойи ҳам ташкил этилди, атроф ободонлаштирилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Агар гапида турса, нажот топади

28.07.2025   4611   2 min.
Агар гапида турса, нажот топади

حدثنا عيسى بن أحمد العسقلاني نا ابن وهب حدثني مالك عن عمه أبي سهيل عن أبيه قال: سمعت طلحة بن عبيد الله يقول: جاء رجل من أهل نجد ثائر الرأس نسمع دوي صوته ولا نفقه ما يقول حتى دنا فإذا هو يسأل رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم عن الإسلام فقال: خمس صلوات في يوم وليلة.

 قال: هل علي غيرها  قال:  لا إلا أن تطوع قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم: وصيام رمضان . قال: هل علي غيره  قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم: لا إلا أن تطوع قال: وذكر له رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم الزكاة فقال: هل علي غيرها فقال: لا إلا أن تطوع. فأدبر الرجل وقال: والله لا أزيد على هذا ولا أنقص منه فقال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم: أفلح إن صدق.

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: “Нажд аҳлидан сочлари тўзиган бир киши келди. Овозининг ғўлдирашини эшитардик, нима деётганини эса тушунмасдик.

Кейин у яқин келди. Билсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан Ислом ҳақида сўраётган экан.

Шунда у зот: “Бир кеча кундузда беш маҳал намоз”, дедилар. “Зиммамда яна бундан бошқаси ҳам борми?” деди.

У зот: Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Рамазон рўзасини тутиш ҳам”, дедилар.

“Зиммамда бундан бошқаси ҳам борми?” деди. Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам унга закотни зикр қилдилар. “Зиммамда бундан бошқаси ҳам борми?” деди у.

У зот: Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)”, дедилар. Шунда ўша одам: “Аллоҳга қасамки, бундан зиёда ҳам қилмайман, кам ҳам қилмайман”, дея орқага қайтди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: Агар гапида турса, нажот топади”, дедилар.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси