Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июн, 2025   |   12 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:35
Bismillah
08 Июн, 2025, 12 Зулҳижжа, 1446

Истанбул шаҳридаги халқаро конференцияда вакилларимиз иштирок этди

26.09.2018   3489   1 min.
Истанбул шаҳридаги халқаро конференцияда вакилларимиз иштирок этди

20-21 сентябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров, Халқаро ислом академияси ректори Ш.Ёвқочев таркибидаги делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида фаолият юритаётган Ибн Холдун номидаги университетда ўтказилган “XXI аср таҳдидлари ва ислом маърифати ғоялари” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этдилар.
Конференция Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Халқаро ислом академияси, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси, Истанбулдаги Ибн Холдун университети, Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти Ислом маданияти ва тарихини тадқиқ қилиш маркази (ИРСИКА) иштирокида ташкил қилинди.
Ҳозирги кунда мусулмон оламини Аллоҳнинг буйруқларига зид равишда қамраб олаётган тафриқа, яъни фирқаларга бўлиниш, унинг натижасида исломнинг тинчлик, эзгулик, бунёдкорлик моҳиятига зид қарашларнинг ёйилиши конференция қатнашчилари томонидан аср таҳдидлари дея баҳоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Жаҳолатга қарши маърифат” ташаббуси, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, XXI аср вабоси дея ном олган экстремизм ва терроризмга қарши ислом маърифати ёрдамида кураш мавзуларидаги маърузалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Конференция ниҳоясида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Туркиянинг Ибн Холдун универститети қошидаги Цивилизацияларни қиёсий ўрганиш институти ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.


ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди

04.06.2025   6182   1 min.
Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди

#xabar #haj2025

3 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда ғусл қилиб, эҳром боғлаб, ҳаж нияти ила имону ихлос билан лаббайкани айтиб Мино водийсига йўл олдилар. 


Эслатиб ўтамиз, зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyн биздa "ёлғoн apaфa", apaбчaдa эca "тapвия кyни" дeйилади) Mинoдa ҳожилар тоату ибодатда бўладилар. Минода тарвия кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади. Асосан дуо, ибодат билан машғул бўлинади. Ислом тарихида Пайғамбар алайҳиссалом шундай қилганлар.


Маълумот учун, бўлғуси ҳожиларимиз 4 июнь чоршанба куни Мино водийсида, 5 июнь пайшанба куни эса Арафот ва Муздалифа водийларида ҳаж амалининг асосий кунларини адо этадилар. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди Ҳожиларимиз эҳромларда Мино водийсига йўл олди
Ўзбекистон янгиликлари