Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 01А/092-сонли “Энг маърифатли имом” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги буйруғига биноан Самарқанд вилоятидаги мавжуд масжид имом хатиблари ва имом ноиблари ўртасида 2018 йилнинг 17-20 сентябр кунлари танловнинг биринчи (шаҳар ва туман) босқичи юқори савияларда ўтказилди.
Кўрик танлов иштирокчилари танлов жараёнида ҳакамлар томонидан қуръони карим оятларини таржима ва нозил бўлиш сабаблири, Фиқҳул Акбар китобини ўқиб таржима ва изоҳлаб бериш ва фиқҳий масалалар юзасидан берилган саволларга жавоб бердилар.
Қуйидаги масжид имом хатиб ва имом ноиблари ушбу кунлар мобайнида ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган саволларга тўғри ва мазмунли жавоб бериб, совринли ўринларни (1-2-3 ўрин) қўлга киритдилар:
Самарқанд шаҳридан биринчи ўринни “Лаҳутий” жоме масжиди имом хатиби Умирқулов Ўткир, иккинчи ўринни “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом хатиби Махмудов Зафар, учинчи ўринни “Хўжа Нисбатдор” жоме масжиди имом хатиби Бобохонов Бобохон.
Самарқанд туманидан биринчи ўринни “Имом Аъзам” жоме масжиди имом хатиби Мирзоахмедов Хусен, иккинчи ўринни “Янгимасжид” жоме масжиди имом хатиби Мухиддинов Халим, учинчи ўринни “Имом Аъзам” жоме масжиди имом ноиби Рўзиев Иброхим.
Тайлоқ туманидан биринчи ўринни “Гадой Қушчи” жоме масжиди имом хатиби Ибодуллаев Иброҳим, иккинчи ўринни “Боғизағон” жоме масжиди имом хатиби Жалолов Нурали, учинчи ўринни “Хўжа Сакко” жоме масжиди имом хатиби Норбўтаев Жонибек.
Нарпай туманидан биринчи ўринни “Дедан” жоме масжиди имом хатиби Рўзиев Феруз, иккинчи ўринни “Эшонбобо” жоме масжиди имом хатиби Эгамбердиев Аҳмад, учинчи ўринни “Саловат ота” жоме масжиди имом хатиби Мусаев Нурбек.
Пахтачи туманидан биринчи ўринни “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжиди имом хатиби Амруллаев Исроил, иккинчи ўринни “Хатиб бобо” жоме масжиди имом хатиби Боқиев Элбек, учинчи ўринни “Болғали” жоме масжиди имом хатиби Бердиев Музаффар.
Булунғур туманидан биринчи ўринни “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом ноиби Равшанов Олоуддин, иккинчи ўринни “Ғиштли ота” жоме масжиди имом хатиби Кулиев Холмамат, учинчи ўринни “Пойгатепа” жоме масжиди имом хатиби Ташмуродов Ашраф.
Жомбой туманидан биринчи ўринни “Ушунтепа” жоме масжиди имом хатиби Хидиров Ислом, иккинчи ўринни “Иброҳим ота” жоме масжиди имом хатиби Ахмедов Анвар, учинчи ўринни “Шайх Худойдоди Вали” жоме масжиди имом хатиби Назаров Фурқат.
Иштихон туманидан биринчи ўринни “Оққўрғон” жоме масжиди имом хатиби Қўлдошов Бобомурод, иккинчи ўринни “Бойлата” жоме масжиди имом хатиби Тўхтаев Эшмамат, учинчи ўринни “Зарбанд” жоме масжиди имом хатиби Раббимов Мансур.
Қўшработ туманидан биринчи ўринни “Домла Омонулла” жоме масжиди имом хатиби Абиев Ғани, иккинчи ўринни “Ғойиб ота” жоме масжиди имом хатиби Тўхташов Собир, учинчи ўринни “Жўш ота” жоме масжиди имом хатиби Норов Фурқат.
Оқдарё туманидан биринчи ўринни “Қум” жоме масжиди имом хатиби Эргашев Рустам, иккинчи ўринни “Пичоқчи” жоме масжиди имом хатиби Исроилов Зафар, учинчи ўринни “Янгиқўрғон” жоме масжиди имом хатиби Ғойибов Отабек.
Пайариқ туманидан биринчи ўринни “Мулла Тўрахон” жоме масжиди имом хатиби Рустамов Мақсуджон, иккинчи ўринни “Олимшайх” жоме масжиди имом хатиби Алимов Анвар, учинчи ўринни “Саид Нуриддинхўжа” жоме масжиди имом хатиби Бўранов Мақсуджон.
Пастдарғом туманидан биринчи ўринни “Салим ота” жоме масжиди имом хатиби Ҳожиқурбонов Лутфулло, иккинчи ўринни “Мирсаид Барака” жоме масжиди имом хатиби Йўлдошов Асадулло, учинчи ўринни “Эски Жума” жоме масжиди имом хатиби Абдиев Сирожиддин.
Нуробод туманидан биринчи ўринни “Бахоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом хатиби Равшанов Рафаэл, иккинчи ўринни “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом хатиби Жўраев Муҳиддин, учинчи ўринни “Улус ота” жоме масжиди имом хатиби Тўланов Учқун.
Ургут туманидан биринчи ўринни “Аҳмад Яссавий 2” жоме масжиди имом ноиби Қораев Аминжон, иккинчи ўринни “Ғовсул Аъзам” жоме масжиди имом хатиби Исаев Тўлқин, учинчи ўринни “Сой Ғўс” жоме масжиди имом хатиби Ормонов Худойдод.
Каттақўрғон туманидан биринчи ўринни “Янги Равот” жоме масжиди имом хатиби Боҳодиров Фахриддин, иккинчи ўринни “Хўжа Жарроҳ” жоме масжиди имом хатиби Шамсиддинов Сирожиддин, учинчи ўринни «Валижон» жоме масжиди имом хатиби Кадиров Усмон.
Каттақўрғон шаҳридан биринчи ўринни “Тегирмонбоши” жоме масжиди имом хатиби Мамасолиев Нурбек, иккинчи ўринни “Қориравот” жоме масжиди имом хатиби Рўзиев Сайдулло, учинчи ўринни “Муҳаммад Нақиббек” жоме масжиди имом хатиби Назаров Анварлар қўлга киритдилар.
Шу билан “Энг маърифатли имом" кўрик танловининг биринчи босқичи ниҳоясига етди. Мазкур кўрик танловнинг иккинчи босқичи 2018 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиш режалаштирилмоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати
Самарқанд шаҳридаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғиз Республикаси мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закировни қабул қилдилар.
Учрашувда кейинги йилларда диний идоралар ўртасида алоқалар ривожланаётгани, қардош уламолар ҳамкорлиги тараққий этаётгани, халқаро анжуманларда биргаликда иштирок этиши, фатво ишлаб чиқиш ва муҳим саналарни белгилашдаги кенгашлар яхши натижа бераётгани қайд этилди.
Ўтган март ойида Хўжанд шаҳрида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғиз республикалари раҳбарлари давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзолагани тарихий воқеа бўлгани, ушбу ҳужжат баҳс-низоларни ортда қолдириб, абадий дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлагани таъкидланди.
Қирғиз муфтийси сўнгги йилларда Ўзбекистонда Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш, минтақада тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.
Муфтий Абдулазиз Закиров Марказий Осиё ижтимоий ҳаётида диёримиз уламоларининг ўрни катта экани, улар қардош аҳли илмларга устоз сифатида қадрланиши, ҳар бир долзарб мавзудаги диний масалани кенгашган ҳолда амалга оширилишини билдирди. Шунингдек, минтақа учун аҳамиятли масалаларда фатволар эълон қилиш ва муҳим саналарни белгилашда Ўзбекистон уламолари етакчилигини эътироф этди. Бундан ташқари халқлар иттифоқчилиги таъминланишида Мир Араб мадрасасида таълим олган қардош уламоларнинг роли катта эканини таъкидлади.
Имом Мотуридий меросига бағишланган халқаро конференция ўзаро ҳамкорликнинг узвий давоми экани, унда мўътабар уламолар томонидан муҳим мавзулар кенг муҳокама қилиниб, бугунги кундаги долзарб ақидавий ва ихтилофли масалаларга ечим топилишига Қирғиз муфтийси ишонч билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати