Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларнинг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
Болакай усти сочиқ билан ёпилган идишда нимадир олиб кетаётган эди. Ёши каттароқ киши ундан «Идишда нима олиб кетяпсан?» деб сўради. Шунда бола «Агар идишда нима борлигини бошқалар ҳам билиши керак бўлганида, устини сочиқ билан беркитиб олмаган бўлардим» деди.
Аллоҳдан бошқа ҳеч ким комиллик сифати билан ажралиб турмайди (яъни комиллик сифатига эга эмас). Шунинг учун бошқаларнинг айбларини қидиришдан тийилинг!
«Тарих мухрлаган сўзлар»
Муваффақиятсизлик - доим ўтирволиб, муваффақият ўзи келишини кутадиганларга етади.
Иброҳим Фиқий
Агар сенда битта олма, менда ҳам битта олма бўлса, уларни ўзаро алмашсак, олма сенда ҳам, менда ҳам битталигича қолади. Лекин сенда битта фикр, менда битта фикр бўлса, уларни ўзаро алмашсак, сенда ҳам, менда ҳам иккитадан фикр юзага келади.
Жорж Бернард Шоу
Давоми бор...
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов
Бугун, чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда раис ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов юртимизнинг турли ҳудудларидан келган юртдошларимизнинг масалалари, таклиф-мулоҳазаларини тинглади.
Шаръий ҳукмлар, оилавий масалалар, моддий кўмак сўровлари тегишли тартибда кўриб чиқилиши белгиланди. Шунингдек, фуқаролар томонидан масжидларни обод қилиш, ёшлар ўртасида илмий-маърифий тарғиботларни кучайтириш юзасидан билдирилган таклифлар ёзиб олинди.
Тегишли масалалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, фуқаролар мурожаатларини тезкор ва адолатли ҳал этишга йўналтирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати