Кеча шанба куни Маккаи Мукарраманинг Каъба майдони видолашув тавофини бажариш чоғида Ҳаж амалларини якунлашнинг сўнгги соатида жуда кўп зиёратчилар билан тўлди.
Ўтган душанба куни бошланган ҳаж маросимларининг сўнгги куни Ташриқнинг учинчи кунининг охирида Каьба атрофида зиёратчилар жуда кўп тўпланишди.
Саудия Арабистонининг Ал-Ихбария канали эса ўзининг Твиттер саҳифасида бундай ёзади: “Ташриқ ойининг учинчи куни зиёратчилар иймон туйғулари остида ўз маросимларини адо этиб, видолашув тавофини адо этдилар”.
Ўтган душанба куни бошланганидан 6 кун ўтгач, бу йилги Ҳаж мавсуми шанба куни соғлиқ учун ҳэч қандай муаммоларсиз муваффақиятли якунланди.
Саудия Арабистони расмийлари ўтган сешанба куни бу йил зиёратчиларнинг умумий сони 150 дан ортиқ давлатдан 1,8 миллион зиёратчилардан ошганини маълум қилди.
Ҳижрий 1444 / 2023 йил фасли Корона пандемиясидан кейин зиёратчиларнинг тўлиқ қайтишига гувоҳ бўлган биринчи Ҳаждир.
Ўтган мавсумда зиёратчилар сони қарийб 900 мингга етди, 2021 йилги мавсумда Қироллик ичидан бор-йўғи 60 минг киши иштирок этиш билан чегараланган, 2020 йилги мавсумда эса Саудия Арабистони ичидан 10 мингга яқин киши ташриф буюрган бўлса, 2019 йилда бутун дунё буйича 2,5 миллионга яқин ҳаж зиёратчиларидан иборат бўлган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси таниқли уламо Абдуқаҳҳор Ғаффоров (Шоший)нинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Маълумот ўрнида Абдуқаҳҳор Шоший 1939 йили Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати Имом" даҳасида туғилганлар. 1956-1960 йиллари Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида, 1965-1969 йиллари Мисрдаги “Ал-Азҳар” дорилфунунида ўқиганлар. Сўнг Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси халқаро бўлими мудири, “Мир Араб” мадрасаси директори, Тошкент Ислом олий маъҳади ректори вазифаларида ишлаганлар. “Ислом ақидаси”, “Ислом арконлари”, “Қуръоний ҳикоялар” каби ўнлаб китоблар муаллифи ва таржимонлари саналади.
Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси