Аввалроқ, қўшни Қозоғистондан уч мингдан зиёд зиёратчилар Саудия Арабистонига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Шу кунларда Ҳаж ибодатини адо этган қозоғистонликлар мамнуният билан ўз ватанларига қайтаётганликлари маълум қилинди. Дастлабки гуруҳ зиёратчилар чартер рейс орқали Остона шаҳрига етиб келдилар.
Muslim.kz сайтининг маълумотига кўра, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ташаббуси билан ташкил этилган тўғридан тўғри рейслар қозоғистонлик зиёратчиларга енгиллик яратган.
Зиёратчилар Каъба атрофида тавоф қилганлари, Арафот водийсида ибодат қилганликлари, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг шаҳри Мадинани зиёрат қилганликларини сўзлаб беришди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Ҳижри Исмоил — Каъба яқинида жойлашган ярим ой шаклидаги ҳудуд. Ҳижри Исмоил “Исмоил тоши” деган маънони англатади. Айнан шу ерда Иброҳим алайҳиссалом рафиқалари Ҳожар ва ўғли Исмоилни қолдирганлар. Ҳижри Исмоил Хатим ҳам деб номланади. Хатим деб номланишига сабаб у Каъбадан синдириб, яъни ажратиб олингандир.
Ҳижри Исмоил ҳақида қизиқарли маълумотлар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан хатим ҳақида сўраб: «У Каъбаданми?» десам, у зот: «Ҳа», дедилар. Мен: «Унда нима учун Каъбага қўшиб юборишмаган?» десам, у зот: «Қавмингнинг, яъни Қурайшнинг маблағи етмай қолган…», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Пўлатхон Каттаев,
ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси.