Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Июн, 2025   |   8 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:51
Пешин
12:26
Аср
17:35
Шом
19:55
Хуфтон
21:31
Bismillah
04 Июн, 2025, 8 Зулҳижжа, 1446

Антарктида — муз қитъа

22.08.2018   3862   1 min.
Антарктида — муз қитъа

Антарктида - Ер сайёрасининг энг жанубий қитъасидир. Юзаси 14 400 000 км² (шундан 98 фоизи муз билан қопланган). Аҳолиси - мунтазам яшовчилар йўқ. Барчаси келиб-кетувчи тадқиқотчилар, олимлар, сайёҳлар бўлиб, 1000 кишидан то 5000 кишигача етади. Ер сайёрасидаги энг совуқ об-ҳаво Антарктидадаги "Восток" станцияси яқинида қайд этилган бўлиб, −89 °C бўлган. Қитъадаги музнинг қалинлиги 1.6 километрга етади. Яъни сиз Ер сатҳига етиб боришингиз учун қордан иборат музни 1 ярим километрдан кўпроқ тешиб киришингиз керак. Музнинг бунчалик қалинлашишига сабаб ёққан қорнинг совуқ ҳаво таъсирида эришга улгурмай, устига яна қор ёққанидир. Антарктида бутунлай қуруқликдан узилиб, атрофи денгиз ва океанлар билан ўралган қитъадир.

Антарктиданинг ушбу тўлиқ тасвирланган сурати НАСАнинг Годдард космик парвозлар маркази томонидан олинган.



Википедия материаллари асосида Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Арафа куни ушбу 5 амални бажаришни унутманг!

04.06.2025   1955   1 min.
Арафа куни ушбу 5 амални бажаришни унутманг!

1. Дуо қилиш. Бу кун қилинган дуолар энг афзал дуодир.

Солиҳлардан бири айтади: "Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб уни худди ёришган тонг каби амалга ошганини кўрдим".

Ўтган солиҳлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчадан қанча орзу-умидлар ва дуолар арафа кунида ижобат қилинган.


2. Ушбу дуони кўп қилиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.


3. Аллоҳдан дўзахдан паноҳ сўраш. Бу кундан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!”.


4. Такбири ташриқ айтиш. Бу куннинг бомдод намозидан бошлаб такбир айтилади. “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.


5. Рўза тутиш. Бу кун тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Арафа кунингиз муборак бўлсин. Аллоҳ таоло сизни бу куннинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин.

 

Даврон НУРМУҲАММАД