Имом Мотуридий роҳимаҳуллоҳ Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ақидасини нақл этгган.
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ, Молик ва Шофеий роҳимаҳумаллоҳларнинг ақидасини нақл этган.
Абулҳасан Ал ашъарий роҳимаҳуллоҳ Молик ва Шофеъийларнинг ақидаси бўлмиш Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ақидасини нақл этучидир.
Ашъарийлар нақлий далил тиллоси ва ақлий далил кумушидан ясалган манҳаж қолипини ихтиро этиш шарафига муяссар бўлдилар ва ўша қолипга Молик, Шофеъий ва Аҳмаднинг ақидасини қуйдилар.
Изоҳ:Шунингдек Мотуридийлар ҳам имом Абу Ҳанифа ва салафлар эътиқодини етказишда мазкур ишда ўша шарафга ноил бўлдилар!
Аммо бугунги кунда, жоҳилларча, Ашъарий ва Мотурудийларни фалоний дейдиган Содиқ Самарқандий, Юсуф даврон каби "Сохта салафий" ёхуд "Сохта ҳанафийлар" жирканч амалларида қанчалар уринишмасин ҳақиқатлар ҳақиқатлигича қолаверади.
Таржимон: Муҳаммад Аюб Фахриддинов
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида Қуръон мусобақаси ўтказилди.
Очилиш маросимида Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов сўзга чиқиб, мазкур маърифий тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади.
Мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад диний соҳа ходимларининг Қуръони карим бўйича билим ва маҳоратини янада ошириш, улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришдир.
Беллашувда вилоятнинг туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган 10 нафар имом-хатиб ва имом-ноиб иштирок этиб, Қуръони каримни ўқиш ва ёддан билиш борасидаги билим ва маҳоратини намойиш этишди.
Биринчи ўринга Пешку тумани “Чиқирчи” жоме масжиди имом-ноиби Афзал Шавкатов сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Бухоро шаҳридаги “Волиди Абдулазизхон” жоме масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Акрамовга, учинчи ўрин Жондор тумани “Работўғлон” жоме масжиди имом-хатиби Шуҳрат Шеровга насиб этди.
Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати