Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Июл, 2025   |   24 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:27
Қуёш
05:06
Пешин
12:34
Аср
17:39
Шом
19:56
Хуфтон
21:27
Bismillah
19 Июл, 2025, 24 Муҳаррам, 1447

Исломхўжа — Хива хонлиги бош вазири

16.08.2018   6861   1 min.
Исломхўжа — Хива хонлиги бош вазири

Исломхўжа - (1872-1913 9 август, Хива) — Хива хонлигининг бош вазири бўлиб, Хоразмда жадидчилик ҳаракати ўнг оқими раҳбарларидан бири эди.

Исломхўжа Муҳаммад Раҳимхон II ва Асфарндиёрхон ҳукмронлиги даврида Хива хонлиги делегацияси таркибида Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида бир неча марта бўлган (1907—12).

Унинг ташаббуси билан Хива ва бошқа шаҳарларда Исломхўжа мадрасаси ва минораси, Нуруллабой қишки саройи, касалхона, электростанция, пахта тозалаш заводи, аптека, почта, телеграф кабилар қурилди.

Бундан ташқари 1910-1913 йиллар оралиғида Исломхўжанинг ташаббуси ва маблағи ҳисобига Хивадан ташқари Янги Урганч, Шовот, Гурлан, Қўнғирот, Қўшкўпир ва Мўйноқ шаҳарларида ҳам жадид мактаблари ташкил этилади. Хивадаги мактаб эса тамомила замонавий кўринишда бунёд этилган эди. Янги Урганчда эса Исломхўжа ўғил ва қиз болалар учун алоҳида жадид мактаблари очиб, уларга 60 дан ортиқ ўғил-қизлар қабул этилади.

Исломхўжа бош вазир бўлиш билан бирга хорижий давлатлар билан бўладиган алоқаларни ҳам бошқарган.

Хонликни идора этишдаги хизматлари учун "вазири акбар" унвони билан тақдирланган.

Исломхўжа тараққийпарвар ва маърифатпарвар инсон эди.

1910 йилда у хонликда ислоҳот ўтказиш тўғрисидаги фармонни ишлаб чиқишда фаол иштирок этди.

Суғорма деҳқончиликка асосланган Хоразмда деҳқонларнинг аҳволини енгиллатиш учун ер солиғини камайтиришга ҳаракат қилди.

Ёш ҳиваликлар партиясининг асосчиси Полвонниёз Юсуповнинг ёзишича, Исломхўжа тараққийпарварлик ғоялари учун ўз куёви, Хива хони Асфандиёрхоннинг буйруғи билан 1913 йилнинг 9 августида ваҳшиёна ўлдирилган.

uz.wikipedia.org ва www.e-tarix.uz материаллари асосида

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди

18.07.2025   2676   1 min.
80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди

#xabar #mahorat #imom
Бугун, 16 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 80 нафардан зиёд воиз имом домлалар учун Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида “Замонавий ахборот маконида диний-маърифий соҳа мутахассисларининг медиа-тарғибот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари” мавзусида 72 соатлик малака ошириш ўқуви бошланди. 


Шу муносабат билан Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида бўлиб ўтган ўқув курсининг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, мазкур институт директори Ҳусниддин Аҳмедов ва тингловчилар иштирок этди. 


Тадбирда Ҳомиджон домла бугунги мураккаб давр барча соҳа вакиллари қаторида имом домлалардан ҳам ўз билим ва малакаларини доимий ошириб бориш, инсонларни тўғри йўлга бошлаш, аҳоли, айниқса, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш йўлида жидду жаҳд қилишни талаб этаётганини таъкидлади. Шунингдек, нотиқлар мазкур курснинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.   


Икки ҳафта давом этадиган мазкур ўқувда бугунги кунда долзарб бўлган мавзуларда дарс машғулатлари олиб борилади.   

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди 80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди 80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди 80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди 80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди 80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди 80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди 80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди 80 дан зиёд имомлар учун медиа-маҳорат ўқувлари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари