Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Май, 2025   |   3 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:51
Қуёш
05:21
Пешин
12:25
Аср
17:16
Шом
19:23
Хуфтон
20:47
Bismillah
01 Май, 2025, 3 Зулқаъда, 1446

Ернинг шакли

08.08.2018   9968   1 min.
Ернинг шакли

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

 

وَالْأَرْضَ بَعْدَ ذَلِكَ دَحَاهَا

 

“Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди” (Наазиат сураси, 30-оят).

“Тухум шаклида қилди” деб таржима қилинган феъл оятда دَحَا (даҳа) кўринишида келган. Бу сўз “туяқуш тухуми шаклида” маъносини англатади.

Туяқуш йилига 30 тадан 50 тагача тухум туғади. Тухумининг вазни 1 ярим килограмгача етади.

Ер шари айнан туяқуш тухуми кўринишидадир. Товуқ тухуми кўринишида эмас.

Бундан 14 аср олдин, ўқиш-ёзишни ўрганмаган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ернинг туяқуш тухуми шаклида бироз чўзинчоқ кўринишда (юмалоқ ҳам, чўзинчоқ ҳам эмас, балки, шунинг ўртасидаги кўринишда) яратилганини қаердан билиб айтдилар экан?! Албатта, бу хабарни у кишига барча нарсани яратган Аллоҳ таоло билдиргандир!

Расмларда: туяқуш тухуми (товуқ тухуми билан солиштирилган, уларнинг доирасига эътибор беринг, товуқники чўзинчоқроқ, туяқушники доирасимонроқ), чапда Ернинг океанли расми, ўнгда Ернинг океансиз кўриниши.

 

Интернет материаллари асосида

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Нега ёлғон деймиз ва инкор қиламиз?

16.04.2025   5126   1 min.
Нега ёлғон деймиз ва инкор қиламиз?

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ “Ҳазиҳи мушкилаатуҳум китобида ёзади: “Дарахтлар ҳар йили қуриб, баҳор келганида жонланиб қайтадан ўсади. Бу ҳодисага ҳайрат билан қарамаймиз, аксинча, табиий ҳодиса деб қараймиз. Чунки бу нарса ҳаётимизда доим такрорланиб, уни ёшлигимиздан кўриб келганимиз. Лекин ўсимлик ерни ёриб чиққани сингари бир неча йил олдин ўлган одам қабридан тирилиб чиқиб, шошилиб уйига кетди, деса уни ёлғон деймиз ва инкор қиламиз. Чунки у биз дуч келмайдиган ҳодиса ҳамда ўзимиз тузган ҳаёт қоидаларига тўғри келмайди.

Лекин Аллоҳ бу ҳолатни борлиқ низоми ва одатий иш қилишни хоҳласа, у ҳам бизга оддий бўлиб қолади. На ҳайратланасиз, на инкор қиласиз. Энди илмий институтлар шуни ўрганиб таҳлил қила бошлайди. Шу асосда янги низом ва қоидалар ишлаб чиқишади.

Демак, мумкин ва амри маҳол воқеалар ўртасидаги фарқ инсонларнинг ўй-хаёлларидан келиб чиққан. Ақлий қарор ёки ҳукмдан келиб чиқмаган”.


Ойбек ҲОШИМОВ,
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси.