Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Ноябр, 2024   |   01 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:36
Қуёш
06:56
Пешин
12:12
Аср
15:35
Шом
17:20
Хуфтон
18:34
Bismillah
02 Ноябр, 2024, 01 Жумадул аввал, 1446

Юртдошларимиз Мадинаи мунавварани зиёрат қилмоқдалар

3.08.2018   3582   3 min.
Юртдошларимиз Мадинаи мунавварани зиёрат қилмоқдалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳри деб улуғланадиган Мадинаи мунавварага етиб келган ҳамюртларимиз ушбу қутлуғ шаҳардаги табаррук қадамжоларни зиёрат этишмоқда. Ватандошларимиз дастлаб Уҳуд тоғига чиқиб бу ерда шаҳид бўлган саҳобалар қабрларини зиёрат этиб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилдилар. Бу улуғ тоғ муборак макон саналади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уҳуд тоғи бизни яхши кўради ва биз ҳам уни яхши кўрамиз”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).


Сўнгра Қиблатайн масжидига келиб икки ракат намоз ўқишди. “Қиблатайн” дегани “икки қиблали” деган маънони англатади. Ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бани Саълама қабиласидаги Умму Бишр розияллоҳу анҳони зиёрат қилгани борган эдилар. Умму Бишр Пайғамбаримизга овқат тайёрлаганлар ва ўша ерда пешин вақти кирган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобалари билан икки ракатни ўқиб бўлганларида, у зотга Аллоҳ таоло тарафидан Каъбага юзланиш буйруғи келган ва у зот ўша заҳоти Каъбага юзланганлар, ана шундан бу масжид “Масжидул-Қиблатайн” деб номланиб қолган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким уйида таҳорат қилиб, Қубо масжидига келиб намоз ўқиса, умранинг савобини олади”, деб марҳамат қилганлар. Юртдошларимиз ана шу ҳадиси шарифга амал қилиб, чиройли таҳоратлар олиб, хушбўйликлар сепиб, покиза ҳолда Қубо масжиди зиёратига келиб, бу ерда ҳам икки ракатдан намоз ўқидилар.


Қубо масжиди Мадинаи мунавварада қурилган дастлабки масжиддир. Бу масжидни Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тавба сурасида зикр қилган:
لاَ تَقُمْ فِيهِ أَبَداً لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَن تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ
“Сен у (масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир” (108-оят).


Зиёратлар чоғида гуруҳ раҳбари бўлган имом-домлаларимиз зиёратчиларимизга Уҳуд тоғида мусулмонларнинг мушриклар билан қилган шиддатли жанги, Қиблатайн ва Қубо масжидларининг тарихи ҳақида сўзлаб бердилар.


Бу муборак жойларни кўрган, Пайғамбаримизнинг муборак қадамлари теккан заминда юрганига севиниб кўзларига ишона олмаётган, уларнинг ибратли ўтмишидан хабардор бўлган отахону онахонларнинг қувончлари чексиз бўлиб, қалблари тўлқинланиб, имон-эътиқодлари янада зиёда бўлди.

Уларнинг лаблари тинимсиз пичирлаб, Аллоҳ таолога ҳамду сано, Пайғамбар алайҳиссаломга дуруду салавот, шундай муборак жойларга етиб келишларига шароит яратиб берган муҳтарам Президентимизга ва барча мутасаддиларга раҳматлар айтишди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди

27.10.2024   2021   1 min.
Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Юртимиз келажаги ва халқимиз фаровонлиги учун муҳим бўлган мазкур сайловларда диний соҳа ходимлари, имомлар, отинойилар, таълим муассасаларининг устоз ва муддарислари ўз ҳудудларидаги сайлов участкаларида фаол қатнашди.

Дарҳақиқат, сайловлар олдидан депутатликка номзодлар дилидаги шижоат, тайёргарлик жараёнидаги жўшқинлик сайловчиларни ҳам фаолликка ундади. Сайловолди дастурларидаги миллийликка алоҳида эътибор қаратиш, ёшлар таълим-тарбиясини мустаҳкамлаш ва ижтимоий соҳани янада ривожлантириш билан боғлиқ режалар катта аҳамиятга эгадир.

Маълумки, охирги йиллардаги диний-маърифий соҳадаги улкан ўзгаришлар ва хайрли ислоҳотлар натижасида янги масжид-мадрасаларнинг очилиши, мўмин-мусулмонларга кенг имкониятлар берилиши Яратган Парвардигорнинг юртимизга берган улуғ неъматлари бўлди.

Бугунги сайловларда мўмин-мусулмонларимизда келажакка бўлган ишонч ва мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси янада кучайгани яққол намоён бўлди.

Аллоҳ таоло мамлакатимиз тинчлигини барқарор ва халқимиз фаравонлигини янада зиёда айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди