Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Июл, 2025   |   26 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:30
Қуёш
05:08
Пешин
12:34
Аср
17:38
Шом
19:55
Хуфтон
21:25
Bismillah
21 Июл, 2025, 26 Муҳаррам, 1447

Фатво ҳайъатига келган саволлар (21-қисм)

27.07.2018   10311   1 min.
Фатво ҳайъатига келган саволлар (21-қисм)

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб беради.

Савол: Ассалому алайкум. Янги туғилган чақалоқ қулоғига азон айтилганида қай тарзда айтилади? Ўнг ва чап қулоғига алоҳида айтиб чиқиладими ёки бир марта айтиладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ўнг қулоғига азон, чапига иқома айтилади. Болани қибла томонга тутиб, аввал ўнг қулоғига азон, сўнг чап қулоғига иқома айтилади.

Савол: Ассалому алайкум. Хавфли, урушадиган спорт билан шуғулланаманММА бу спорт ислом динида мумкинми? Одамларга озор етказиладиган бокс ва яна шунақа спортларга фикрингиз қандай?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ислом одамларнинг танасига эмас, ҳатто қалбига озор берадиган ишлардан ҳам қаттиқ қайтаради. Бизнинг фикримиз эмас, Исломнинг кўрсатмаси сўралади.

Савол: Ассалому алайкум. Домла мен бир инсонга сизга умуман смс ёзмайман деб Аллоҳнинг номини тилга олиб айтганман. Ҳозирга келиб афсусланаяпман, гапирган гапимдан энди у инсон билан қандай мулоқот қилсам бўлади? У инсонга фақат смс ёзмайман деганман телефон қилиб гаплашсам бўладими ?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Сиз кимсизу, у одам кимлиги бизга қоронғу. Орада маҳрам-номаҳрамлик масаласи бор-йўқлиги маълум эмас бизга. Номаҳрам одам бўлса, қасам ичмасангиз ҳам, смс ёзиш ҳам, телефон қилиш ҳам мумкин эмас. Ота-она, ака-укангиз бўлса, қасамингизга тавба қилиб, каффорот тўлаб, қайта смс ёзиш ва телефонда ҳам алоқани тиклашингиз шарт.

 

Барча жавобларга ўтиш

 

 

 

 

Фиқҳ
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Аллоҳ шундай меҳрибон

11.07.2025   8672   1 min.
Аллоҳ шундай меҳрибон

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла (фаришталарга) айтади: «Бандам бирор ёмонликка шайланса, уни ёзманглар. Агар уни қилса, битта ёмонлик ёзинглар. Агар бирор яхшиликка шайланса-ю, уни қилмаса, битта яхшилик деб ёзинглар. Агар уни қилса, ўнта (яхшилик) ёзинглар» (Имом Муслим ривояти).

Мақолалар