Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли саломатлиги туфайли, ўз хоҳишига кўра, вазифасидан озод этилди.
Одилхон қори домлага тезда соғайиб, яна халқимизга маърифат улашишда давом этишларини умид қилиб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, Одилхон қори Юнусхон ўғли ўрнига Тошкент шаҳри, Чилонзор туман бош имом-хатиби Абдукаримов Ҳусниддин “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.
ЎМИ Матбуот хизмати | muslim.uz
Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.
Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди!
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан