Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб беради.
Савол: Ассалому алайкум. Саволим шуки никоҳдан кейин 2 ракат шукрона намоз ўқиш керак деб эшитдим. Бу намоз қандай ўқилади. Тартиби ҳақида маълумот берсангиз илтимос.
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Бу ихтиёрий-нафл намоз. Махсус номли намоз эмас.
Савол: Ассалому алайкум. Намозни тиззадан узун шортик ва футболкада ўқиса бўладими? Шу ҳақда маълумот беринг илтимос сизлардан олдиндан раҳмат.
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Бўладию, макруҳ бўлади.
Савол: Ошхонада чумолилар жуда кўпайиб кетди доридан сўнг ҳам келаяпти, гоҳида сув билан идишда ўлдиришга тўғри келаяпти бу гуноҳми?
Жавоб: Бунинг зарари йўқ.
1. Мусибатзадага таъзия билдириш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мусибат етган биродарига таъзия билдирса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унга ҳурмат-эҳтиром либосини кийдиради”, деганлар.
2. Азадор хонадонга таом тайёрлаб чиқариш.
Чунки азадор хонадон аҳлининг таом тайёрлашга фурсати ҳам, шароити ҳам бўлмайди. Бундай юмуш кўнгилларига сиғмайди ҳам.
3. Маййит эгалари дафндан уч кун ўтмай таом қилиб бермайди.
Аҳли маййит дафндан кейинги биринчи уч кунда бошқаларга таом қилиб бериши макруҳдир. Меросхўрларнинг ичида балоғатга етмаган болалар бўлса, бошқаларга таом қилиб бериш ҳаромдир.
Даврон НУРМУҲАММАД