Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Июл, 2025   |   26 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:30
Қуёш
05:08
Пешин
12:34
Аср
17:38
Шом
19:55
Хуфтон
21:25
Bismillah
21 Июл, 2025, 26 Муҳаррам, 1447

Аллоҳнинг муҳаббатига эриштирадиган 10 та амал

07.07.2018   5760   1 min.
Аллоҳнинг муҳаббатига эриштирадиган 10 та амал

 

  1. Қуръони Каримни, унинг маъноларини тадаббур қилиб қироат қилиш!
  2. Фарз ибодатларни адо қилиш билан бирга нафлларни ҳам қилиб бориш! Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда нафлларни қилиб юрган бандасини яхши кўриб қолишини айтган.
  3. Аллоҳнинг зикрини доим тил, қалб, амал ва ҳол билан қилиб бориш!
  4. Охират ишини ҳар қандай дунё ишидан устун қўйиш!
  5. Аллоҳнинг исмлари, сифатлари ҳақида ўйлаб, улар тўғрисида тафаккур қилиш!
  6. Аллоҳ таолонинг марҳаматлари, зоҳирий ва ботиний неъматлари, эҳсонлари ҳақида ўйлаш, уларни ҳис қилиш!
  7. Унинг ҳузурида синиқлик, хорлик, муҳтожликни ҳис этиш!
  8. Кечанинг охирги қисмида холи қолиш, ибодат, Қуръон тиловати ва тавба-истиғфор билан бедор бўлиш!
  9. Солиҳлар, муҳиблар, содиқлар ва орифлар билан бирга ўтириб, уларнинг ҳикматларидан баҳраманд бўлиш!
  10. Аллоҳ азза ва жалла билан банда ўртасига тўсиқ бўладиган ҳар қандай гуноҳлардан тийилиш!

 

 

 

Шайх Абу Бакр Розий мақоласидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Унутилган суннат: Ким шундай дуо қилса, қабул бўлади

22.10.2024   9400   1 min.
Унутилган суннат: Ким шундай дуо қилса, қабул бўлади

Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:

يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ

Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай”, деди.

У зот алайҳиссалом:

قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ

Ўн марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўн марта таҳмийд (“Алҳамдулиллаҳ”) ва ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:

فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ

батаҳқиқ амалга оширдим”, “батаҳқиқ амалга оширдим”, деб айтади”, дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).

Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.

Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта “Алҳамдулиллаҳ” деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.

Даврон НУРМУҲАММАД