Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Декабр, 2024   |   23 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:47
Пешин
12:28
Аср
15:18
Шом
17:02
Хуфтон
18:22
Bismillah
24 Декабр, 2024, 23 Жумадул сони, 1446

Мўъжиза: ерни ҳимоялаб турувчи “улкан том”

28.06.2018   3805   3 min.
Мўъжиза: ерни ҳимоялаб турувчи “улкан том”

Ҳар лаҳзада Ерга фазода сузиб юрган кўплаб метеоритлар, астероидлар ҳужум қилади. Улар Ернинг атмосфера қобиғини ёриб киришга уринади. Лекин бу қобиқ уларни қайтариб туради. Космик жисмлар ҳаво қобиғи билан ишқаланиши натижасида ёниб кетади ва Ерга етиб келолмайди. Шунинг учун биз уларни деярли сезмаймиз.

Ернинг қаво қобиғи ерга таҳдид қилувчи ҳар қандай жисмни ёндириб юборади. Шунингдек, Ер атмосфераси Қуёшдан келувчи “Қуёш шамоли” деб аталадиган ўта зарарли жисмлар, нурлар ва хатарли кучга эга бўлган ультрабинафша нурларининг Ерга етиб келишининг ҳам олдини олади. Мабодо мазкур нурлар Ерга етиб келадиган бўлса, барча жонли мавжудотларни куйдириб, ҳаётни издан чиқариши мумкин.

Олимлар яқин йиллар ичида Ернинг магнит майдони борлигини кашф этдилар. Бу майдон атмосферадан юқори жойлашган бўлиб, атрофдаги барча космик хатарлардан Ерни ҳимоя қилиб турувчи “улкан том” ҳисобланади. Бу магнит майдон Ернинг магнитосфераси деб аталиб, минглаб километрларга чўзилиб кетган ва ажойиб тарзда Қуёшнинг ҳалокатли нурларига қаршилик кўрсатади. Ушбу магнит майдон асосида ҳосил бўлган камар фанда “Ван Аллен камари” деб аталади.

“Ван Аллен радиация камари” – Зарядланган зарраларнинг Ернинг магнит майдонида тутилган камарларидир. Юқори нурланишнинг биринчи барқарор тасмаси 1500 километр баландликдан бошланади ва 5000 километр баландликкача узайиб боради. Иккинчи камар ҳам худди шундай. Юқори рентген нурлари 13000дан 19000 километргача баландликка жойлашган.  Ернинг магнит майдонида пайдо бўлган Ван Аллен радиация камари Қуёшнинг ҳаракатига жавобан кенгаяди ва сиқилади. Бу  радиация камари 1958 йил кашф этилган. Юқоридаги суратда Ернинг магнит майдонида ҳосил бўлган “Ван Аллен радиация камари”ни кўриб турибсиз.

Бундай ҳимоя қобиғи Қуёш тизимидаги сайёралар ичида фақат Меркурий ва Ерда бор бўлиб, Меркурийнинг магнит майдони Ерникидан 100 марта заифдир. Ернинг магнит майдони ва атмосфераси жуда кучли бўлиб, Ерни зарарли нурлардан ҳимоя қилиш билан бирга Ерда ҳаёт давом этиши учун зарур бўлган нурларни керакли миқдордагина ўтказар экан.

Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳматидир. Улар эса Унинг оятларидан, мўъжизаларидан юз ўгиряптилар. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Ерни ҳимоя қилиб турувчи атмосфера, магнит майдон ва улкан белбоғ ҳақида бундан ўн тўрт аср олдин айтиб қўйган. У Қуръонда шундай деган:

 وَجَعَلْنَا السَّمَاء سَقْفاً مَّحْفُوظاً وَهُمْ عَنْ آيَاتِهَا مُعْرِضُونَ

“Осмонни сақланиб турувчи том қилиб қўйдик. Улар (мушриклар) эса, уларнинг аломатларидан юз ўгирувчилардир” (Анбиё сураси, 32-оят).

Субҳаналлоҳ!

 

 

 

“Космосдан ернинг кўринмас қалқони топилди”

мақоласи ва интернет маълумотларидан

Нозимжон ИМИНЖОНОВ

 таржимаси

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Умар унинг фойдасига ҳукм чиқарди

23.12.2024   1314   2 min.
Умар унинг фойдасига ҳукм чиқарди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Молик Саъид ибн Мусаййибдан ривоят қилади:

«Бир мусулмон ва бир яҳудий хусуматлашиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келишди. Яҳудий ҳақ бўлиб чиқди. Умар унинг фойдасига ҳукм чиқарди. Шунда яҳудий унга:

«Аллоҳга қасамки, ҳақ ила ҳукм чиқардинг», деди.

«Сен қаердан билдинг?» деди Умар, уни дарра ила уриб.

«Биз Тавротда: «Қайси қози ҳақ ила ҳукм чиқарса, албатта, ўнг томонида битта, чап томонида битта фаришта уни қувватлаб туради. Модомики, у ҳақда экан, ишини тўғрилаб ҳам турадилар. Қачон ҳақни тарк қилса, улар ҳам уни тарк қилиб, кўтариладилар», дейилганлигини топамиз», деди».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг илоҳий адолат уммонидан сув ичган адолатларини кўргандан кейин, ундан баҳраманд бўлгандан кейин яҳудий ҳам эриб кетиб, мусулмонлар халифасини алқашга ўтган. У яҳудийларнинг бошқалардан беркитиб юрадиган китоблари, яъни Тавротдаги ҳақиқатни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳукмида кўрганлигини эътироф этган.

Ҳа, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг Ислом жамияти раҳбари сифатида олиб борган ишларига бутун дунё қойил қолган ва ҳалигача қойил қолиб келмоқда.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бунга ўхшаш адолатли ишларни ташвиқот учун қилмас эдилар. Балки буни вазифа, Аллоҳ таоло олдидаги бурч, деб ҳис этганларидан қилар эдилар. Ким бўлишидан қатъи назар, ҳар бир одам у киши учун Аллоҳ таоло нозил қилган шариат ҳукми олдида баробар эди. Мусулмонми, зиммийми ёки бош­қами, ҳазрати Умар учун барибир эди. Ҳақ ким тарафда бўлса, ҳукм ўшанинг фойдасига чиқарилар эди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Мақолалар