Саудия Арабистонининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Файсал Aл-Қаҳтаний Мадинадаги Подшоҳ Фаҳд мажмуаси томонидан чоп этилган Қуръони карим оятларнинг маънолари таржимаси китобининг 36500 дона нусхани “Икки ҳарами шариф ходими совғаси” сифатида Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, Бош муфтий Науруз ҳожи Тағанулига топширди.
Қозоғистон Республикаси муфтийси Подшоҳлик раҳбариятининг Қозоғистон мусулмонларига бўлган эътибори учун ўз миннатдорчилиги ва ташаккурини билдирди.
Икки масжид соҳибининг ушбу Мусҳафи шарифлардан ҳадя қилиш дастури Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан Қиролликнинг хориждаги элчихоналари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Мусҳафи шарифлар ва унинг маънолар таржималари 77 дан ортиқ тилларга таржима қилиниб, хориж давлатларига тарқатилади.
ЎМИ Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Унинг суви тотли, тупроғи покизадир", дедилар. "Ё Расулуллоҳ, унинг кўчатлари нима?" дейишди. У зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ", дедилар (Имом Табароний ривояти).