Мадинадаги “Масжидун Набавий – Пайғамбаримиз масжиди” ислом тақвимига кўра бу йил 200 миллиондан ортиқ зиёратчини қабул қилди.
Ислом тақвими бўйича янги йил июль ойида бошланади ва ҳозирда Саудия Aрабистони расмийлари 1444 йил якунларини сарҳисоб қилмоқда.
Ҳижрий 1444 санасининг муҳаррам ойи бошидан буён Пайғамбаримиз масжидини 200 миллиондан ортиқ киши зиёрат қилган, деб ёзади Islamnews матбуоти Arabnews га таяниб.
Қироллик расмийларининг 2022 йилда илк бор марта зиёратчилар сонини чеклашни тўхтатгани зиёратчилар сонини сезиларли даражада ошиши туртки берди. Бу кўрсаткич янада кўпайиши кутилмоқда.
2019 йилда Коронавирус пандемияси авж олишидан аввал, 2,5 миллиондан ортиқ мусулмон Ҳаж зиёратини адо этди. Кейинги йилларда карантин чекловлари туфайли Ҳаж зиёратлари чекланган таркибда ўтказилди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Инсонларнинг Аллоҳга энг севимлиси - уларга энг кўп фойда келтирувчисидир”.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар: “Ҳақиқий инсон ўзгаларга шодликда ҳам, қийинчиликда ҳам вафо ила мудом ёрдам берганидир.
Инсонлар орасида энг карамлиси – бошқаларнинг эҳтиёжларини қондирган кишидир.
Эҳсон қўлини ҳожатманд кимсадан узма. Зеро, маълумдирки, ким инсонларнинг эҳтиёжини қондиришда давом этса, кунлар унинг шарафини қайта-қайта тасдиқлайди. Аллоҳнинг сенга берган ушбу фазлига шукр қил. Зеро, сени ўзгалар учун ҳожатбарор қилди, сени ўзгаларга муҳтож этмади.
Кўпчилик одамлар ўтдилар, аммо уларнинг фазилатлари ҳализамон барҳаёт, яна кимлардир ҳаёт, аммо улар одамлар орасида гўёки ўлик каби”.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ