Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида шу йил 15 июнь куни, эрталабки соат 05:10 да ўқилади. Қолган ҳудудларда тақвим китобларидаги ҳудудларда намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда адо этилади.
Қуйидаги линк орқали ҳайит намозини ўқиш бўйича видеодарсни томоша қилишингиз мумкин.
https://m.youtube.com/watch?v=HYp6zATMnDY
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Чирчиқ шаҳрида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига қувонч улашишга қаратилган саховат тадбири ўтказилди.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов тадбирда иштирок этиб, болажонларга самимий тилаклар билдирди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали кўмагида 35 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва турли совғалар берилди. Шунингдек, тадбирда саховатпеша ҳомийлар томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, болажонлар учун кўнгилочар ва байрамона дастур ташкил этилди.
Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда инсон қадри, оила ва болалар манфаатларига юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.
Саховат тадбири болажонларга унутилмас қувонч бағишлаб, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати