Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Апрел, 2025   |   25 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:05
Қуёш
05:32
Пешин
12:26
Аср
17:11
Шом
19:15
Хуфтон
20:35
Bismillah
23 Апрел, 2025, 25 Шаввол, 1446

Ўзбекистонлик қори Украинада Қуръон мусобақасида ҳакам сифатида қатнашмоқда

12.06.2018   4079   1 min.
Ўзбекистонлик қори Украинада Қуръон мусобақасида ҳакам сифатида қатнашмоқда

Украина мусулмонлари диний идораси таклифига биноан Тошкент шаҳридаги “Иброҳим ота” масжиди имом-хатиби Худойберди қори Саидов Украинанинг Киев шаҳрида жойлашган “Ар-раҳма” жоме масжидида мусулмонларга хатми Қуръон ўтказиб бераётганлари ҳақида хабар берган эдик.

Қори домланинг бизга хабар беришларича, 22 кун давомида Қуръонни тўлиқ хатми қилинди. Аллоҳ бу натижани муборак қилсин ва Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Қадр кечасида ўтказилган маросимда вакилимиз Украина мусулмонлари идорасининг махсус Ташаккурномаси билан тақдирландилар. Бу ҳақда ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда қоримиз яна бир нуфузли тадбирда иштирок этмоқдалар. Украина мусулмонлари идораси ҳузуридаги “ал-Моҳир” Қуръон ёдлаш бўлими талабалари ўртасида ўтказилаётган Қуръон тиловати мусобақаларида ҳакам сифатида, қориларнинг чиқишларини баҳолаб бормоқдалар.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бадавлат одам зоҳид бўладими?

23.04.2025   820   3 min.
Бадавлат одам зоҳид бўладими?

Зуҳд – дунёга бемайл, беҳавас бўлишлик, нафсини ти­йишлик, тақводорлик демакдир. Шундай экан ўз-ўзидан савол туғилади: бадавлат одам ҳам зоҳид бўладими?

Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ ҳазратларидан: “Бадавлат одам ҳам зоҳид бўладими?” деб сўралганида, у зот: “Ҳа! Агар мол-дунёси кўпайганида шукр қилса, камайганида ҳам шукр, ҳам сабр қилса”, деб жавоб берган эканлар.

Алий розияллоҳу анҳу: “Агарда бир киши ер юзидаги ҳамма нарсани қўлга киритиб, у орқали Аллоҳнинг ризосини кўзласа, демак, у зоҳиддир! Агар у ҳамма нарсани ташласа-ю, бундан Аллоҳнинг розилигини мақсад қилмаса, демак, у зоҳид эмасдир”, деганлар.

Подшоҳ зоҳиднинг олдига бориб: “Сенинг ўта зоҳидлигингни билиб, олдингга келдим”, дебди. Зоҳид эса: “Ўзимдан-да зуҳдда маҳкамроқ кишига йўллаб қўяйми сени?” дебди. “Майли”, дебди подшоҳ. Зоҳид эса: “Бу сенсан... Чунки мен бу ўткинчи дунёдан юз ўгирдим. Сен бўлсанг боқий жаннатга орқа ўгиргансан (яъни, ҳақиқий юз ўгирувчи сенсан)”, дебди.

Мол-дунёни кўпайтириш ёки вақтинчалик лаззат учун абадий жаннатдан воз кечиш мумкинми?!

Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир”»[1].

Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик Солим ибн Абдуллоҳни каъбанинг олдида кўриб: “Мендан бирорта ҳожатингизни сўранг”, деди.

У зот жавобан: “Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳнинг уйида туриб Аллоҳдан бошқадан сўрашдан ҳаё қиламан”, деди. Байтуллоҳдан чиққанидан сўнг Ҳишом ибн Абдулмалик: “Аллоҳнинг уйидан ҳам чиқдингиз, энди сўранг!” – деди. “Дунё ҳожатлариданми ёки охиратми?” – деди Ибн Абдуллоҳ. Ҳишом ибн Абдулмалик: “Дунё ҳожатларидан”, деди. Шунда Ибн Абдуллоҳ: “Дунёга молик бўлган Зотдан сўрамадим-у, қандай қилиб эгаси бўлмагандан сўрайман”, деган экан.

Бир солиҳ зотга: “Дунёдан юз ўгириб, гўшт, тухум ва лаззатли таомларни тарк этган киши ҳақида нима дейсиз?” – деб савол беришди. У: “Зуҳд билан лаззатли нарсалардан воз кечишнинг бир-бирига нима алоқаси бор?!  Хоҳлаган нарсасини еяверсин ва Аллоҳга ҳақиқий тақво қилсин”, деди.

Агар ҳаромдан ҳазар қилиб, ҳалолдан есангиз, Аллоҳ буни ёмон кўрмайди. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан четланиб, лаззатли нарсаларни еяётган бўлсангиз, бунинг ҳам кароҳиятли жойи йўқ.

Ота-онангизга яхшилик қилаяпсизми?!
Яқин қариндошларингиз, қўни-қўшниларингиз билан муносабатларингиз қандай?!
Қийналганларга ёрдам беряпсизми?!
Аччиғингиз чиққанда ғазабингизни енга олаяпсизми?!
Сизга ёмонлик қилганларга ҳам яхшилик қилиш қўлингиздан келяптими?!
Камига сабр қилиб, кўпига шукр қиляпсизми?! 

Мана шу  саволларга тўлиқ жавоб  бера олсангиз, билингизки сиз Аллоҳнинг розилигига эришасиз.

Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.


[1]  Анъом сураси, 162-оят.