Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Феврал, 2025   |   28 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:43
Қуёш
07:01
Пешин
12:41
Аср
16:27
Шом
18:14
Хуфтон
19:27
Bismillah
27 Феврал, 2025, 28 Шаъбон, 1446

Трамп ифторлик ўтказди

7.06.2018   3327   1 min.
Трамп ифторлик ўтказди

Узоқ вақтлардан буён кутилган ифторлик ташкил этилди. Бу ҳақда "arabnews.com" нашри хабар берди. АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ Уйда ифторлик ташкил этди.

Ушбу ифторлик маросимига Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Қувайт, Ливия, Ироқ, Марокаш ва Жазоир элчилари таклиф этилди.

Саудия Арабистони, Индонезия ва Иордания элчилари билан бир дастурхонда АҚШ президенти ҳам жой олди.

Президент матбуот котиби Сара Сандерс аввалроқ ифторликда 40 нафар меҳмон таклиф этилганини маълум қилган бўлсада, меҳмонлар сони 50 нафарни ташкил этди.

Президент Трамп з сўзида Имом Агбере ва АҚШ армиясидаги мусулмонларга ташаккур изҳор этган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари ўтказилди

26.02.2025   2071   4 min.
Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари ўтказилди

Шу йил 25 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бўлиб ўтди. Семинарни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов очиб берди. 
 

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов сўзга чиқиб, диний-маърифий соҳада кадрлар тайёрлаш сифатини янги босқичга кўтариш, диний таълим тизимидаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ва истиқболдаги режалар ҳақида сўз юритиб, қуйидагиларни зикр қилиб ўтди:


•  Жаҳондаги етакчи ислом таълим муассасалари, хусусан, Азҳар ва шу каби етакчи таълим муассасалари тажрибаларини ўрганган ҳолда юртимиздаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларидаги таълимнинг жозибадорлигини ошириш лозимлиги;


•  Чет эл талабаларини ҳам юртимиздаги диний таълим муассасаларига ўқишга жалб қилиш мақсадида янги адабиётлар тайёрлаш, ўқув дастури ва режаларини қайта шакллантириш, ижтимоий ва диний фанларни замон талаблари даражасида шакллантириш зарурлиги;


•  Таълим жараёнларини ташкил қилиш, ўқув дастурларини қайта ишлаб чиқиш, хориждан етук малакали мутахассисларни жалб қилишда мавжуд таълим мазмунини сақлаб қолган ҳолда, бошқа етакчи таълим муассасаларининг таълимга оид ҳужжатларидан шаблон сифатида фойдаланиш кераклиги;


•  Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида диний таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилиб бориш механизмини жорий қилиш муҳимлиги;


•  Талабаларда таълим билан бир қаторда ўз соҳаси бўйича тажрибани ҳам шакллантириш мақсадида битирувчи курс талабаларининг амалиётларини Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, илмий тадқиқот марказлари ва маҳаллаларда ташкил этилиши чораларини кўриш ҳамда Иқтидорли устоз ва талабаларни рағбатлантириб бориш механизмларини жорий қилиш лозимлиги;


•  “Қуръон ва тажвид” ўқув курсларига ўхшаш бир шаклда Ақидавий билимларни ҳам халққа етиб боришига хизмат қиладиган, халқнинг турли ёт ғояларга эргашиб кетиш орқали жабр кўришини олдини оладиган ўқув курсларини ташкил этиш ҳам муҳим ҳисобланиши;


•  Дин ва давлат муносабатларини тартибга солинишида Қуръон ва суннатда келтирилган кўрсатмаларни ўрганиб келажак авлодга ўргатиш ва бунда жаҳон тажрибасидан кенг фойдаланиш кераклиги таъкидланди.


Семинар давомида Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов диний таълим муассасаларида ўтказилган аттестация натижалари, ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўқитилиш улушини ошириш, таълим сифатини янада такомиллаштириш ҳамда ўқув режа ва дастурларини янгилаш хусусида сўзлаб, давлат томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида диний таълимни янги босқичга олиб чиқиш бугунги кун талаби эканини қайд этди.


Шунингдек, диний фанларда классик анъаналарни сақлаб қолган ҳолда, дунёдаги илғор диний таълим муассасаларидан намуна олган ҳолда замонавий диний адабиётларни шакллантириш, замонавий диний фан тармоқларини яратиш лозим экани, мазкур фан тармоқлари ва адабиётларни шакллантиришда юртимиздаги илмий тадқиқот марказлари билан яқиндан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклиги ҳам алоҳида таъкидланди.


Шундан сўнг диний таълим муассасаларида 2025 ўқув йили I-семестр якунлари бўйича талабалар ўзлаштиришининг дастлабки таҳлиллари бўйича Ҳадис илми мактаби ректори Б.Аманов, Имом Термизий мадрасаси директори К.Исламов, Жўйбори Калон мадрасаси директори О.Шарипова ҳамда Хожа Бухорий мадрасаси директори Ў.Ғузаровлар ахборот берди.


Семинар якунида йиғилганлардан таклиф ва мулоҳазлар тингланди. Сўнгра иштирокчилар Тошкент ислом институтидаги шароитлар билан танишиб, талабалар билан учрашишди.


Тошкент ислом институти

 Матбуот хизмати

Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари ўтказилди Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари ўтказилди Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари ўтказилди Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари ўтказилди Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари ўтказилди Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари ўтказилди Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари ўтказилди Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари ўтказилди